RU

Последние новости

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  30 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  62 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

“Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради. Наманган вилояти ҳокими: "Мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим" Новости

“Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради. Наманган вилояти ҳокими: "Мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим"

Теги :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Ботирович Исаев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари, жамоанинг фахрий ҳамда ашаддий мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов очиб, бу вилоят ҳокими лавозимига тайинланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси билан илк, яъни танишув учрашуви эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Шавкат Шокиржанович қуйидаги сўзларни гапирди:


- Гарчи таркиб бўйича Суперлиганинг унча-бунча жамоасидан қолишмаса-да, анча маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларга эга бўлса-да, “Навбаҳор” сўнгги 9 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга жамоа мураббийлари футболчиларнинг кўпчилиги коронавирусга чалинишгани ва ҳоказо баҳоналар келтиришди.

Жорий мавсум бошида жамоанинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Бироқ жамоа кўп очко йўқотди.

Сўнгги 3 йил давомида, яъни 2017 йилдан жорий йилнинг мартига қадар “Навбаҳор” ПФК президенти сифатида фаолият олиб бордим. Ўша пайтдан, яъни 2017 йилдан бошлаб, жамоада ёш футболчиларга эътиборни кучайтирганимизда, ҳозиргача 3 йил давомида анча иқтидорли футболчилар етишиб чиққан бўлишарди.

Бироқ биз “Навбаҳор”ни юксалтириш, жамоанинг совриндорлар сафидан жой олиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳаракат қилдик. Лекин бу кутилган самарани бермади. Энди “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради ва асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади.

Келаси йилдан жамоа шарафини фақат маҳаллий ёшлар ҳимоя қилишади. Биз барча наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий ёш, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз.

Шунингдек, Наманганимизнинг фахри бўлган мамлакатимизнинг таниқли футболчиси Одил Аҳмедов билан ҳамкорлик қиламиз, маслаҳатлашамиз. Одил билан қўнғироқлашганимда, у футболчилик фаолиятини “Навбаҳор”да якунлашини, жамоа учун қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Намангандаги барча футбол мактаблари ва академиялари энди “Навбаҳор” тасарруфига ўтади ҳамда ушбу таълим масканларидаги барча футболчилар энг аввало “Навбаҳор” билан шартнома имзолашади.

Шунингдек, мухлисларга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим. Бундан буён мухлислик қоидаларини бузганлар “қора рўйхат”га олинади ҳамда умуман стадионга киритилмайди.

Мен ҳам ёшлигимда футболга қатнаганман ҳамда футболни жуда яхши тушунаман. Футболчи ҳам инсон, айрим вазиятларда адашади. Шундай ҳолатларда ўйинчини ҳимоя қилиш ўрнига айрим мухлислар уни ҳақорат қилишади. Бу эса футболчига салбий таъсир кўрсатади.

Аксинча, футболчини қўллаб-қувватлаш, сен энг яхши ўйинчисан, дея кўнглини кўтариш лозим. Шунда у янада руҳланиб, ўйини “очилади”, - дейди Шавкат Абдураззоқов. 



Шундан сўнг, Шавкат Абдураззоқов “Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш юз берганлигини таъкидлаб, бундан буён Ойбек Саматов ўрнига акаси Отабек Саматов “Навбаҳор” ПФК вице-президенти сифатида фаолият олиб боришини таъкидлади.

Сўнгра, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев сўзга чиқиб, вилоятимиздаги футбол мактабаларини ривожлантириш лозимлиги, “Навбаҳор” барча иқтидорли футболчилар учун трамплин вазифасини ўташи лозимлигини айтиб ўтди.

Билдирилган фикрлар юзасидан “Навбаҳор” жамоаси мураббийи Мустафо Байрамов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, футболчилар – Мирзоҳид Ғофуров ва Даврон Ҳошимов, шунингдек, “Навбаҳор” мухлислари раиси Абдулло Аҳмедов, блогер Фарҳод Умаралиевлар сўзга чиқиб, ёш футболчиларга эътиборнинг кучайтирилиши “Навбаҳор”нинг келажаги учун пухта замин ҳозирлашини қайд этишди.

Шу тариқа йиғилиш ўз якунига етди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика