RU

Последние новости

15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  1 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14

"Навбаҳор"нинг кўрикдаги украиналик легионери жамоадан кетди Новости

"Навбаҳор"нинг кўрикдаги украиналик легионери жамоадан кетди

Жамоамиз аъзолари янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Мураббийлар штаби йиғин давомида бир қатор футболчиларни кўрикдан ҳам ўтказишмоқда. Синовдан ўтказиш учун чақирилган футболчиларнинг имконияти борасида маълум тушунчага келиш мақсадида бугун икки тарафламали ўйин ташкил этилди. «Сариқлар» ва «қизиллар» ўртасидаги баҳс голларга бой бўлди. Яъни 90 дақиқа давомида дарвозаларга еттита тўп киритилди. Жамоаларнинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди.

«Сариқлар»: Алишер Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Вадим Любинский, Азамат Мамаджанов, Билол Шарофиддинов, Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Оятулло Муҳиддинов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Гаппаров.
 Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Нодир Тешабоев, Ислом Исмаилов.
«Қизиллар»: Ислом Жўраев, Мирзоҳид Собиров, Ш.Ниёзов, Муҳаммад Нуриддинов, Ҳожиакбар Асатиллаев, Муҳаммад Расулов, Иброҳим Каримов, Муҳаммадсодиқ Одилов, Муҳсин Манавиханов, Жамол Икромов, Нодир Тешабоев.
 Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Аҳмедов, Мурод Раҳмонов, Омон-Биик Ҳалилов, Акбаршо Рашидханов, Жавлон Холмирзаев, Комил Қўчқаров, Сардор Асқаров, Б.Каримов, Собит Воҳидов.

Учрашувлар «сариқлар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб томон голларига Оятулло Муҳиддинов, Азамат Мамаджанов, Абюхон Гаппаровлар муаллифлик қилишди. «Қизиллар»нинг голларига Муҳаммад Расулов ва Нодир Тешабоевлар киритишди. Ўйин якунига етгач, кўрикдан ўтказиш учун таклиф этилган футболчиларнинг кўпчилигига жавоб берилди. Ўтган мавсумни «Оқ-тепа» жамоасида ўтказган Азамат Мамаджанов, Жамол Икромов («Чуст-Пахтакор») ва Нодир Тешабоев («Андижон»)лар эса ҳозирча жамоа билан бирга шуғулланишмоқда. Украинанинг «Кремень» клубидан таклиф этилган Вадим Барба эса клуб қароргоҳини тарк этди. Футболчи Қозоғистондан тушган таклиф туфайли юртимизни тарк этишга қарор қилганлигини билдирди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика