RU

Последние новости

14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8

"Навбаҳор"дан бугун ким ўзини кўрсатади? "Андижон"ни қайси футболчи тарк этади? Санжар Асқаралиев билан водий дербиси олдидан Новости

"Навбаҳор"дан бугун ким ўзини кўрсатади? "Андижон"ни қайси футболчи тарк этади? Санжар Асқаралиев билан водий дербиси олдидан

Бугун Суперлиганинг 12-турида водий дербисида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари тўқнаш келади.

Мазкур дербига одатдагидек қизиқиш катта, дея оламиз. Виктор Жалилов мураббийлигидаги "Навбаҳор" олтита учрашувдан бери мағлубиятсиз серия қайд этаётган бўлса, "Андижон" жорий мавсум ҳали ғалаба қозона олмади. Таркиб ва футболчиларнинг даражаси жиҳатдан мезбонларда кичик устунлик бор, дея оламиз. Бироқ "Андижон" ҳам сўнгги учрашувларда ўз ўйинини топиб олаётганини пайқаш қийин эмас. Фактларга эътибор берадиган бўлсак, "Андижон" "Навбаҳор" майдонида ҳали ғалаба қозона олмаганини кўришимиз мумкин. 

Биз эса қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйиндан олдин ўз вақтида ушбу икки жамоа таркибида тўп тепган собиқ футболчи Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги дербида қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Фикримча, ушбу учрашувда "Навбаҳор" ғалабани ўзинки қилади. "Андижон" эса барчамиз кутаётган ўйинни намойиш қила олаётгани йўқ. Мезбонлар шу пайтгача ўз майдонида "Анджион"га мағлуб бўлмаган. Бугун ҳам мазкур анъана давом этиши мумкин. Шунингдек "Навбаҳор"га ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепаётгани қўшимча куч бериши табиий/

- Одатда дербиларда ўйин бир четда қолиб, ҳакамлар асосий планга чиқади. Бугунги ҳакамлик қандай ўтишини тахмин қиласиз?

- Ҳакамларга бугунги кунда икки баробар кўпроқ қийин бўлмоқда. Биринчи ўринда дерби, учрашув даражаси. Иккинчидан ҳакамлар хато қилишдан қўрқишмоқда. Биласиз, хато қиламан, деган инсон қўрқса барибир ўша хатони қилади. Лекин Зокир Қодировнинг тажрибасига ишонаман. Ўйинни яхши бошқаради, деган умиддаман".

- Фаолиятингизда энг ёдда қолган дерби қайси бўлган?

"Ҳа, эсимда. 2012 йил Фарғонага қайтиб борганман. Ўшанда "Навбаҳор" раҳбарлари билан келиша олмагандим. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз". 

- Бугун қайси футболчилар ўзини кўрсатади?

"Навбаҳор"да Иван Солавьёв ўзини кўрсата олади, деб ўйлайман. "Андижон"дан Иброҳим Отахоновга омад тилайман. Эшитишимча, Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этар экан. Умуман олганда бугун икки жамоа иштирокида чиройли ўйин кутиб қоламан".

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика