RU

Последние новости

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

"Навбаҳор"да Голландия, Португалия, Испания ва хорватиялик легионерлар кўрикдан ўтади Новости

"Навбаҳор"да Голландия, Португалия, Испания ва хорватиялик легионерлар кўрикдан ўтади

Теги :  Навбаҳор
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2020 йилги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқда.

Шу боис, клуб раҳбарияти, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов мамлакатимизнинг бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу музокаралар ижобий якунланиб, бирорта ўйинчи билан шартнома имзоланадиган бўлса, биринчи бўлиб, "Навбаҳор"нинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълумот беради.

Хабар берганимиздек, бугун 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади ва 2020 йили “лочинлар” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Маҳаллий футболчилар билан биргаликда шунингдек, бир қатор маҳоратли ҳамда тажрибали легионерларни ҳам таркибга жалб этиш режалаштирилмоқда.

“Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан  бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги легионерлар жалб этилишди:

Россиядан - Давид Дзахов (1988 йил 6 октябрда туғилган,ярим ҳимоячи).

Голландиядан 3 нафар футболчи – Грегори Жаррелд Мартлалес (1988 йил, 31 январда туғилган), Георги Дилан Осази (1998 йил, 27 июнда туғилган) ҳамда Иситир Озан (барчаси - ҳужумчи).

Мисрдан 2 нафар футболчи – Маҳмуд Абдулвоҳид Аббос Ҳассан (1993 йил, 17 октябрда туғилган, ҳужумчи) ва Мустафо Маҳмуд Муҳаммад Салим (1989 йил, 17 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).

Хорватиядан -  Вилим Посинкович (1991 йил, 10 январда туғилган, ҳужумчи).

Босния ва Герцеговинадан – Исмар Хайрланович (1996 йил, 4 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).

Португалиядан – Каррела Оливейра Рикардо (ярим ҳимоячи).

Испаниядан – Мартинез Труэба Игнасио (1990 йил 11 апрелда туғилган, ярим ҳимоячи).

Сербиядан 2 нафар – Алекса Андрежик (1992 йил, 13 сентябрда туғилган, ярим ҳимоячи) ҳамда Марко Ражкович (1992 йил 13 ноябрда туғилган, ҳужумчи).

Демак, “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган йиғинига 12 нафар хорижлик футболчилар жалб этилишган. Уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори.

Мазкур легионерлардан қайси бири жамоамиз мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса,  ўша хорижлик ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Шундан сўнг, биз клубимиз расми веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўша легионер тўғрисида батафсил маълумот берамиз.

Расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалариамизни доимо кузатиб боринг ва “Навбаҳор”га оид янгиликлардан барчадан олдин бохабар бўлинг азиз ҳамда қадрли мухлислар!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.            

Рейтинг: +80   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика