"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди
21 янв 2017 16:51
Новости
"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди
Мавсумга тайёргарликни Наманганда олиб бораётган "Навбаҳор" ёшлари бугун андижонлик футболчилардан ташкил топган терма жамоага қарши майдонга тушишди.
Ўйин давомида ёшлар устунликка эга бўлишди. Бу ҳол якуний натижада ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг биринчи бўлимнинг ўзида футболчилар рақиб дарвозасини уч бор нишонга олишга эришишди. Танаффусдан кейин эса ўйинда гол кузатилмади ва ёшлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Абдулазиз Жалилов (2 та) ва Акбарали Холдоровлар муаллифлик қилишди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии