RU

Последние новости

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда Новости

"Навбаҳор"да кўрик-танлов давом этади: Жамоа яна бир легионерни синовдан ўтказмоқда

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарингиз бор, жамоамиз янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда ва бир қатор хорижлик ҳамда маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. 16 январь куни “Навбаҳор” сафига яна бир легионер қўшилди.     

Бу туркманистонлик Вахит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” (Қозон), “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Ростов” (Ростов), Молдованинг “Дачия” (Кишинёв), Туркиянинг “Осмонлиспор” (Анқара), Озарбайжоннинг “Сабаил” (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), “Олтин аср” (Ашхобод) ҳамда “Ахал” (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг “Дордой” (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28та ўйинда 20та гол уриб, Қирғизистон премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Туркманистонлик ҳужумчи “лочинлар”нинг бугунги машғулотларида иштирок этади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика