RU

Последние новости

10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  4 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  89 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди Новости

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди

Водийнинг икки клуби Равшан Эрматовга табрик йўллади.
“Нефтчи” ФК Эрматов ва Расуловни табриклайди

25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА рефериси ассистенти Абдуҳамидулло Расуловни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам таниқли ҳакамимизни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан ҳам тақдирлади.

Ундан ташқари яқинда Бразилия майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида Эрматовга яқиндан ёрдам берган Абдуҳамидулло Расулов ҳам "ORLANDO" автомашинаси билан, Эрматов эса "MALIBU" русумли автомашина билан тақдирланди.

Шу муносабат билан “Нефтчи” футбол клуби ҳам ушбу ҳакамларимизни мазкур ютуқлари билан муборакбод этади.

Қолаверса бу йил иккинчи бор мундиалда иштирок этиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинларни бошқариш борасида дунё бўйича рекорд қайд этгани билан ҳам Равшан Сайфитдиновични табриклаймиз.

Бу билан ҳакамларимиз мамлакатимизни бутун дунёга янада танитди!

Уларнинг келгуси фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!


"Навбаҳор": Унвонлар муборак!

Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовни жаҳон футболида ўзига хос ўринга эга бўлди. Юртдошимизнинг мундиалдаги иштироки муносиб тарзда рағбатлантирилди. Хусусан, Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига биноан "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясининг фахрий нишони билан тақдирланди. Ушбу мукофотлар билан Равшан Эрматовни клубимиз аъзолари номидан табриклаймиз. Ўз навбатида ҳамюртимизнинг келгуси ишларида доимо омад ва муваффақият тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика