RU

Последние новости

00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  21 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  146 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  27 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик Новости

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик

Championat.asia сайти рус бўлими ходими Николай Егоричев "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг ҳозирги аҳволи хусусида иккита омилни келтириб ўтди.

Чемпионликка интилган ва ҳар бурчакда бу ҳақда бақираётган жамоаларнинг бундай ўйнашга ҳаққи йўқ.

Бу икки жамоа лигадаги энг кучли таркибга эга. Ва агар бу таркиб, аниқроғи, "терилган ўйинчилар" ҳам натижа бермаётган бўлса, нима учун бундай бўлаётганига иккита вариант қолади.

1) Мураббий омили. Агар мураббий кучли ўйинчиларни ўзаро ўйнатолмаса ва натижа бера олмаса, бу унинг айбидир. Ўйинчиларга мос тактика танламаган, футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмаган ва ҳоказо.



2) Футболчилар омили. Агар мураббий ҳамма нарсани тўғри бажарган ва жамоани ўйинларга яхши тайёрлаган деб ҳисобласак, қолган вариант шу. Эҳтимол, футболчилар чемпионлик учун курашадиган жамоаларда ўйнамагани учун жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётгандир. Шунинг учун, ҳал қилувчи паллада улар панд беришмоқда. Масалан, улар қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмаяпти.



Катта эҳтимол билан бу икки омил ёнма-ён келади. Ҳар ким ўз йўлида айбдор.

Омадсизлик ва қулай имкониятлардан фойдаланишдаги оқсашлар ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз ("Насаф" ёки "Навбаҳор") чемпионлик учун курашмоқчи бўлсангиз, унда "Андижон", "Қизилқум", "Олимпик", "Металлург", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишингиз керак. Агар сиз бундай рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотсангиз, асосий рақиблар билан ўйинларда нима бўлади?

Буларнинг барчаси яна чемпион ўзгаришини кўрмаслигимизга олиб келиши мумкин. Қайсидир маънода қайта ишга туширилган "Пахтакор"да жадаллик кучаймоқда. Шу билан бирга, Максим Шацких шогирдлари ҳали "чемпионлик ўйини"ни кўрсатгани йўқ. Аммо "Навбаҳор" ва "Насаф"да ҳам худди шу ҳол кузатилмоқда.

Балки бу мавсумдаги ягона "умид" – ОКМК.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика