RU

Последние новости

18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  0 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  6 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  5 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди Новости

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди

Теги :  Навбаҳор
Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа сафига Туркия сафаридан олдин 3 нафар янги футболчи қўшилди. Дарвозабон Хуршид Хўжаев, ҳимоячилар – Иброҳим Йўлдошев ва Лука Чермель янги мавсумни “лочинлар”  таркибида давом эттирадиган бўлишди.   

Мазкур футболчилар борасида тўхталадиган бўлсак, тажрибали дарвозабон Хуршид Хўжаев 1988 йил 14 февралда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Фарғонанинг “Нефтчи”сида бошлаб, ушбу жамоа дарвозасини 2013 йилнинг якунигача қўриқлаган.

Таъкидлаш жоизки, Хўжаев клуб учун бегона эмас ва у 2014-2015 йиллар мавсумларида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик  “Андижон” (Андижон, 2016 йил), АГМК (Олмалиқ, 2017-2018 йиллар), “Бухоро” (Бухоро, 2019  йил), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йил), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2021 йил) жамоалари дарвозаларини қўриқлаган.

Тажрибали голкипер ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказиб, 12 та ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаб, андижонликларнинг Про-лига ғолиби бўлишлари, Coca Cola Суперлига-2023 йўлланмасини қўлга киритишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.  

Маҳоратли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев 1999 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2016 йили Тошкентнинг “Пахтакор”ида бошлаб, ушбу жамоада 2018 йилнинг ярмигача тўп тепди.  2018 йилнинг 2-давраси ва 2019 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” клубида ўйнади. 2020 йилнинг 1-даврасини яна “Пахтакор”да ўтказиб, ўша йилги мавсумнинг 2-давраси ҳамда 2021 йилги мавсумни Термизнинг “Сурхон”ида ўтказди. Якунланган мавсумда эса Самарқанднинг “Динамо” жамоасида тўп тепиб, Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва кубогида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2273 дақиқа тўп сурган ҳолда, 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилган.     

Тажрибали ҳимоячи Лука Чермель эса 1995 йилнинг 29 июлида Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2014 йилнинг 1-давраси), “Санжелик” (Белград, 2014 йилнинг 2-давраси), “Бродарак” (Белград, 2015 йилнинг 1-давраси), ИМТ (Белград, 2015 йилнинг 2-давраси – 2017 йилнинг 1-давраси), “Телеоптик” (Земун, 2017 йилнинг 2-давраси-2018 йил), “Раднички” (Ниш, 2019 йилнинг 1-давраси), “Инжия” (Инжия, 2019 йилнинг 2-давраси – 2020 йил), Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна” (Жиззах, 2021-2022 йиллар) клубларида ўйнаган.

Сербиялик футболчи жиззахликлар таркибида сўнгги икки мавсумда Coca Cola Суперлигасида жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4177 дақиқа ўйнаган ҳолда, 2 голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилган.

Чермель ўтган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 1911 дақиқа ўйнаб, 1 тадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Хуршид Хўжаев ҳамда Иброҳим Йўлдошев жамоа аъзолари билан биргаликда Туркияга парвоз қилишган бўлса, Лука Чермель Антальяда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилади.     

Биз мазкур ўйинчиларнинг янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика