RU

Последние новости

22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  53 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  7 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  13 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди Новости

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди

Теги :  Навбаҳор
Самарқанд шаҳрида мамлакатимизнинг мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган “Мустақиллик кубоги” очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 2000-2001 ва 2004-2005 йиллардда туғилган ёш футболчилардан ташкил топган жамоалар бош соврин учун баҳс олиб боришди. Катта ёш тоифасидаги учрашувларда Самарқанд, Фарғона, Олмалиқ, Наманган, Тошкент шаҳри, Қарши, Жиззах вилоятлари жамоалари иштирок этишди. Кичик ёшлилар ўртасида эса ғолиблик учун Самарқанд, Наманган, Тошкент шаҳри, Жиззах, Олмалиқ вилояти жамоаларидан ташқари Тожикистон ҳамда Қозоғистон мамлакатидан келган жамоалар майдонга тушишди.
Кўҳна шаҳарда бўлиб ўтган мусобақада, “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби учта жамоа билан иштирок этди. Мураббийлар Раҳим Ғофуров, Аъзам Ражаббаев, Муҳаммад Нуриддинов ва Рифат Одиловлар бошчилигидаги учта жамоамиз мусобақада совриндор бўлишди. 2004-2005 йилларда туғилган болалардан ташкил топган биринчи жамоа вакиллари финалда тожикистонлик тенгқурлари билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринга эга чиқишди. Ушбу ёш тоифасида турнирда қатнашган иккинчи жамоамиз эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.
2000-2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасида кечган учрашувларда ҳам тарбияланувчиларимиз финалга қадар етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда Самарқанд вилояти жамоаси билан баҳс олиб борган футболчиларимиз якунда мезбонларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу сабабли, бу ёшдаги тарбияланувчиларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Совринли ўринларни қўлга киритган футболчиларга мусобақа медаллари ва дипломлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, турли номинацияларда ғолиб деб топилган футболчиларга ҳам махсус совғалар тақдим этилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика