RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  132 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  27 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  6 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони! Новости

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Наманганда 2005 йилда туғилган болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, мусобақанинг финалига Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри терма жамоалари йўл олишганди. Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашувида вилоят терма жамоаси ўзагини ташкил этган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Вакилларимизга ғолибликни тақдим этган голларга Муҳаммадсодиқ Абдуллаев ва Диёр Баҳромжоновлар муаллифлик қилишди. Тошкент шаҳри вакилларининг ягона жавоб тўпи Лазизбек Ҳакимов ҳисобига ёзилди.

Финал учрашуви якунига етгач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга чемпионат медаллари ва дипломлар топширилди. Вилоятимиз терма жамоаси аъзолари кичик олтин медалларга сазовор бўлишди. Тошкент шаҳри вакиллари фахрли иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медалларга лойиқ топилишган бўлса ярим финалда имкониятни бой берган Навоий ва Тошкент вилояти вакиллари бронза медаллари билан тақдирланишди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланиб уларга ҳам махсус совғалар топширилди. Ўзбекистон чемпионатида Наманган вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган тарбияланувчиларимидан Диёр Баҳромжонов “Энг яхши ҳужумчи”, Фирдавс Умаралиев эса “энг яхши ёш футболчи” деб топилишди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика