"Навбаҳор" "Сурхон" билан дуранг ўйнади
17 фев 2018 09:54
Новости
"Навбаҳор" "Сурхон" билан дуранг ўйнади
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини Про-лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўтказди.
Ўйинда ҳисоб очилмади.
Мазкур учрашувда “лочинлар” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Илья Гаврилов, Томислав Пажович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Ойбек Қиличев, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Сулаймонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Мирзоҳид Маматханов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Беҳруз Содуллаев, Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиёзов, Авазбек Маматхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари бундан олдин Фарғонанинг “Нефтчи” клуби билан ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии