RU

Последние новости

22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  84 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин Новости

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор спортнинг ушбу тури бўйича халқаро эътирофга молик муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида Наманган вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида бунёдкорлик ва реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Стадион мажмуасида аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, ва мураббийлар учун алоҳида хоналар, анжуманлар зали барпо этилмоқда. Йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар замонавий муҳандислик талабларига кўра пастки ва юқори қаватларга бўлинган, трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.

Битта видеотабло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳамда теле- ва радиотрансляция сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Йирик қурилиш майдонига айланган мазкур объектни Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда вилоятда давлатимиз раҳбарининг қарори асосида махсус дастур қабул қилиниб, мавжуд стадионлар, футбол клублари қошидаги мактабларнинг спорт иншоотларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, замон талаблари даражасида жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур дастурга мувофиқ, “Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22-, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилиб, инфратузилмаси яхшиланади ва жиҳозланади.
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика