RU

Последние новости

23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  0 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  5 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  2 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  13 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  2

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди Новости

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди

Бугун "Навбаҳор" таркибига россиялик футболчи Янис Линда келиб қўшилди.

1994 йилнинг 1 мартида туғилган Янис Москванинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Линда майдонда қанот ҳимоячиси сифатида тўп суради. Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига футболчини ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ҳаракат қила олишини билдирди. Шунингдек, Мўминжонов россиялик легионер кўрикдан муваффақиятли ўта олса “Навбаҳор” аъзосига айланишини маълум қилди. Шу ўринда ҳимоячининг бўйи 187 см. эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Футболчи 2017/2018 йилги мавсум биринчи ярмини Новомосковскнинг “Химик” жамоаси сафида ўтказган. Ушбу клуб Россия иккинчи дивизионининг “Марказий” минтақасида иштирок этмоқда. Москванинг “Локомотив” клуби футбол мактаби тарбияланувчиси бўлмиш Линда футболчилик фаолиятини 2011 йили Набережние Челни шаҳрининг “Камаз” клубида бошлаган. 2012/13 йилги мавсумни эса “темирйўлчилар” таркибида ўтказган ҳимоячи 2013 йилдан 2016 йилгача Лискининг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2016/17 йилги мавсумни Туланинг “Арсенал” клубида ўтказган.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика