RU

Последние новости

01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  6 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш Новости

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш

Теги :  Навбаҳор
Ўтган йилги чемпионат бронза медали соҳиби Наманганнинг “Навбаҳор” клубида раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) қарорига асосан, “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг шартнома борасида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида юзага келган муаммолар сабабли, футболчи Турғунбоев 9 июлгача,   у билан биргаликда ҳар икки клуб мутасаддилари, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков ҳамда клуб директори Расулжон Раҳимович Акрамов 6 ой муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилишганди.  

ЎФАнинг мазкур қарори ижросини таъминлаш бўйича бугун “Навбаҳор” ПФК анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов олиб борди. Шавкат Шокиржанович ўз сўзида ЎФА муаммоли вазиятда “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларини жазолаб, тўғри иш қилганлиги, олдин бундай вазиятларга кўз юмиб кетилганлигини таъкидлаб, ушбу қарор бўйича “Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш қилиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. “Навбаҳор” ПФК вице-президенти лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб давлат корхоналари ҳамда ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган  Бахтиёр Исакджанович Усманов тайинланди.

“Навбаҳор” ПФК клуби директори этиб, шу пайтгача “Навбаҳор” ПФК қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби директори лавозимида фаолият юритган Акмал Маматович Раҳмонов тайинланди.    

Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов ҳар икки янги сайланган раҳбарга янги лавозим ва ишларида омад, шунингдек, “лочинлар”нинг янги мавсумда ўз олдига қўяётган юксак мақсади, яъни мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш йўлида муваффақият ёр бўлишини тилади.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика