RU

Последние новости

08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш Новости

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш

Теги :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимлари иштирок этишди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бунгача “Навбаҳор” ПФК Маркетинг бўлими менежери лавозимида фаолият юритган Расулжон Раҳимович Акрамов “Навбаҳор” ПФК директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача мазкур лавозимни эгаллаб турган Илҳомжон Мирзабоев эса клуб директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.


Шамшод Эргашович янги раҳбар Расулжон Акрамовга келгусида ишларида омад ёр бўлишини тилади.


Ўз ўрнида “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Расулжон Акрамов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, клуб равнақи йўлида қўлидан келганича меҳнат қилишини таъкидлади.


“Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ вакиллари ҳам янги раҳбарга келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика