RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  15 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  3 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  17 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди Новости

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди

Теги :  Навбаҳор
Бугун Наманган вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда ташкилий масаласи сифатида “Навбаҳор” футбол клубининг жорий йилги чемпионатдаги иштироки кўриб чиқилди. Йиғилишда Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳиддинович Холмирзаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Маматович Бекходжаев ва “Навбаҳор” футбол клуби директори Ғанишер Абдугаппарович Исмаиловлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида шу пайтга қадар “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти сифатида иш юритиб келган Олимжон Абдуллаевич Қосимовни ўз аризасига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилганлиги эълон қилинди. Келгусида “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти лавозимида Даврон Равшанбекович Каримовни фаолият юритиши ойдинлашди. Каримов шу пайтга қадар биринчи лигада қатнашиб келаётган “Норин” клуби раҳбарлик қилиб келаётганди. Бир неча йиллик танаффусдан кейин яна биринчи лигага қайтган “Норин” жамоаси биринчиликда анча ишончли тарзда иштирок этаётганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби бугун Навоийда ҳали Наманганга қайтишга улгуришмаганди. Шу сабабли, эртага Каримов жамоа аъзолари ва мураббийларга клуб вице-президенти сифатида таништирилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика