RU

Последние новости

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди Новости

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди

"Навбаҳор" кеча "Қизилқум"га қарши давралар оралиғидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Навоийликлар билан кечган беллашув асосан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қанча вазиятлар содир этмасин, гол уриш имкони бўлмади.

Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Айнан майдонга туширилган ўйинчилар учрашув тақдирини хал қилишди. 64- дақиқада Собир Ҳамидов Алишер Маҳмудовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди, жамоа сардори эса бундан унумли фойдаланиб, зарафшонликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Гарчи учрашувнинг қолган қисмида футболчиларимиз гол уриш учун яна кўплаб қулай вазиятлар содир этишган бўлишсада, бироқ ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, "Навбаҳор" иккинчи назорат учрашувида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Муборакнинг "Машъал" клуби билан дуранг натижа қайд этилганди. 16 июл куни жамоамиз "Сўғдиёна" билан ўзаро куч синашади.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 65), Бобур Акбаров (Аъзам Алиев, 46), Алишер Саматов (Раҳматулло Бердимуродов, 46), Бахтиёр Ёқубов (Алишер Маҳмудов, 46), Отабек Валижонов (Илҳом Бойдедаев, 46), Азим Аҳмедов (Муҳаммад Расулов, 76), Дилшод Жабборов (Элёр Жаҳонов, 46), Мансур Саидов (Роббим Ҳасанов, 46), Андрей Лясюк (Собир Ҳамидов, 50).
Гол: А. Маҳмудов (64).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика