RU

Последние новости

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  9 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  10 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди! Новости

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

"Қизилқум" Суперлиганинг 20-турида "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, нурсиз дурангга имзо чекди (0:0).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг 1-даврадаги тўқнашувида ҳам кучлар тенг келган эди (1:1, 7-тур). Навоийдаги ўйинда Мате Ватсадзе ҳисобни очганидан кейин "лочинлар"га 1 очко келтирувчи гол тожикистонлик Эҳсони Паншанбе номига ёзилган.

Эътиборни тортадиган жиҳат шуки, бу жамоалар мавсумнинг ҳар 2 ўйинида ҳам жанговар дурангга рози бўлишди. Бунақаси сўнгги бор 2012 йилги мавсумда содир бўлган эди. 

Шундан кейин Ўзбекистон  чемпионатининг қаторасига 8 мавсумида Наманган ва Навоий клублари ўртасида дуранг қайд этилмади.

14.04.2013 "Қизилқум" 0:1 "Навбаҳор"

18.10.2013 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

01.06.2014 "Қизилқум" 3:1 "Навбаҳор"

17.10.2014 "Навбаҳор" 2:0 "Қизилқум"

18.06.2015 "Қизилқум" 3:2 "Навбаҳор"

30.10.2015 "Навбаҳор" 2:1 "Қизилқум"

16.06.2016 "Қизилқум" 1:0 "Навбаҳор"

29.10.2016 "Навбаҳор" 0:2 "Қизилқум"

10.03.2017 "Навбаҳор" 3:2 "Қизилқум"

12.08.2017 "Қизилқум" 2:1 "Навбаҳор"

12.05.2018 "Навбаҳор" 3:0 "Қизилқум"

18.08.2018 "Қизилқум" 2:0 "Навбаҳор"

28.06.2019 "Қизилқум" 1:2 "Навбаҳор"

26.07.2019 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

13.07.2020 "Навбаҳор" 1:0 "Қизилқум"

02.11.2020 "Қизилқум" 0:2 "Навбаҳор"

Гувоҳи бўлганингиздек, 2013-20 йилларда "Навбаҳор" ва "Қизилқум" ўртасида ўтказилган 16 ўйиннинг тенг ярмида "лочинлар", қолган ярмида "кончилар" зафар қучишган. Қизиқарли жиҳати, 6 мавсум давомида (2013, 2014, 2015, 2017, 2018, 2019) биринчи даврадаги ўйинни ютган жамоа 2-даврада имкониятни бой бериб қўйган. Кишини ғоят ҳайрон қолдирадиган томони эса шундай мавсумларнинг 5 тасида жамоалар орасидаги 2 ўйинда қайд этилган умумий тўплар нисбати тенг келаверган. Яъни, 1-даврада Х тўп фарқи билан ютқазган клуб, 2-даврада худди шу нисбатда ғалаба қозониб, қасос олган. Қойил!

2012 ва 2021 йиллардаги баҳсларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилганини инобатга олсак, охирги 10 йилда ўзаро ўтказилган 20 ўйинда Наманган ва Навоий клублари бир хил очко ишлаб топишган — 28 тадан.

ФАКТ: "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Қизилқум" билан 2012 йилдан бери илк бор нурсиз дуранг қайд этди. Умуман олганда, мазкур клублар ўртасидаги фақат 3 ўйин голсиз ниҳоясига етган (2011, 2012 ва 2021 йилларда).

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Автор :
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика