"Навбаҳор": Ўзбекистон кубоги-2016 старти олдидан
18 мар 2016 21:18
Новости
"Навбаҳор": Ўзбекистон кубоги-2016 старти олдидан
Бугун футболчиларимиз ушбу баҳс олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди. Кубок мусобақасининг ушбу босқичидан ўрин олган учта ўйин бугун бўлиб ўтди. Агарда нимчорак финал йўлланмаси қўлга киритилса 1/8 финалда “Навбаҳор” Қўқоннинг “Қўқон-1912”жамоаси рақиб бўлади. Қўқонликлар Тошкентда “НБУ-Осиё” жамоаси меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Эътиборли жиҳати Мурод Исмоилов учрашувда асосан иккинчи таркиб футболчилари хизматидан фойдаланди. Баҳс давомида меҳмонлар 0:2 ҳисобида ортда қолишларига қарамай якунда ғолибликни қўлга киритишди. 1/8 финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган тақдирда 25 март куни “Қўқон-1912” жамоасини қабул қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, эртага Қувасойда бўлиб ўтадиган учрашув соат 15.30да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии