RU

Последние новости

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди Новости

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди

Тошкентда йиғинни давом эттираётган "Навбаҳор" жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг "Рубин" клуби билан кечган ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари катта ташаббусга эга бўлишди ва буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Мураббийлар штаби илк дақиқалардан аралаш таркибни синовдан ўтказиш билан бир қаторда янги фуболчиларга ҳам имконият берилди. Ўйин давомида ҳар томонлама рақибидан устун келган "лочинлар" олтита гол фарқи билан ғалабани тантана қилишди. Голларга эса Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов (пенальти), Забихилло Ўринбоев, Мирзоҳид Ғофуровлар муаллифлик қилди. Биринчи бўлим аввалида "Рубин" футболчиси пенальтини голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимда эса қатор вазиятлардан фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. 

Ўртоқлик учрашуви

"Навбаҳор" - "Рубин" 6:0

Голлар: Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Забихилло Ўринбоев

"Навбаҳор": Ислом Абдуллахонов, Шаҳзод Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Хушнуд Авилов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Улуғбек Акназаров, Шерзод Ғуломжонов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев

Захира: Ўткир Юсупов, Аббос Ғуломов, Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Забихилло Ўринбоев, Марко Путинканин, Никола Тасич, Баҳром Абдурахимов, Сардор Тельяков, Ислом Исоқжонов

Бироздан сўнг Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ва Иван Соловьёв билан уюштирилган кичик интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика