RU

Последние новости

12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  0 12:04U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бошланди   1 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  2 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  25 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди Новости

"Навбаҳор": Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди

Бугун “Навбаҳор” ўйингоҳида Наманган футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россияннг “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди.

Ўйингоҳдаги мажлислар залида ўтказилган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилоят ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расулжон Низамбаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Олимжон Қосимов ва ОАВ вакиллари ҳам қатнашишди. Учрашув аввалида Наманган вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш футболчиларга келгусида мамлакатимиз футболида ўз ўринларига эга бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Келгусида ёш авлод вакилларини футбол билан муносиб тарзда шуғулланишлари учун янги-янги спорт иншоотларини барпо этилишини маълум қилди
Учрашувда Наманган вилоят фахри бўлган Одил Аҳмедовга Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 15-сонли футбол мактаб-интернати ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Одил Аҳмедов фаолияти давомида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб берди. Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика