RU

Последние новости

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  2 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  9 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  25 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди? Новости

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди?

22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кескинлиги ва тортишувли вазиятларга бой эканлиги билан ёдда қолганди.

Эътиборли жиҳати, ўйиндан кейин ҳам айрим давраларда бу борадаги баҳс ва мунозаралар давом этмоқда. Шу куни “Пахтакор” клуби ҳамда миллий терма жамоамиз посбони Александр Лобановни амалга оширган хатти-ҳаракатлари наманганлик мухлисларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилгач, Лобановни томошабинларга қарата аҳмоқона қилиқларни намойиш этган. Бу каби хатти-ҳаракатларни эса профессионал футболчига хос эмаслиги барчага маълум. Аслини олганда ўйингоҳнинг бошқа секторларидан ўтирган мухлислар Лобановнинг ишқибозларга қарата амалга оширган ҳаракатини кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. Аммо, дарвоза орти ва уни атрофидаги томошабинлар ҳолатни ўз кўзлари билан кўришган.

Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, ушбу ҳолат борасида мухлислар ўртасидаги баҳс ва мунозаралар якунига етганича йўқ. Айрим ишқибозлар бизга мурожаат қилиб, Лобановнинг хатти-ҳаракати учун қандай жазо кўрилди деган саволларни ҳам ўртага ташлашди. Биздаги маълумотларга қараганда, Лобанов масаласи “Пахтакор” жамоасининг ички йиғилишида кўриб чиқилибди экан.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Лобановнинг хатти-ҳаракати борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтариб, наманганлик мухлислардан Александрнинг хулқи учун узр сўраганди: Лобановнинг хатти-ҳаракати учун ўзим кечирим сўрайман. Уни ўйингоҳда мухлисларга беҳурматлик қилганлигини гапларингиздан билдим. Бу масала юзасидан эртага йиғилиш ўтказиб, дарвозабоннинг хулқини кўриб чиқамиз. Яна бир бор узр.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика