RU

Последние новости

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  4 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  32 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар Новости

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар

"Навбаҳор" клуби расмий сайтига "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган ўйинга оид фактлар жойлаштирилди.

Энг кўп: 18-турнинг марказий учрашувига энг кўп томошабин кирди. "Нефтчи" билан кечган беллашувга 15715 нафар томошабин ташриф буюрди.

1- Алибобо Раҳматуллаевга Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида илк бор сариқ карточка кўрсатилди.

2- Бош ҳакам Равшан Эрматов учрашувда футболчиларга жами икки бор сариқ карточка кўрсатди. Ҳар икки огоҳлантириш ҳам  "лочинлар" вакилларига тегишли.

3- "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси учта ўйинга етди. Шунингдек, чемпионатда жамоамиз учинчи бор ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аввал "Қўқон-1912" (11-тур) ва "Сўғдиёна" (4-тур) жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида таслим этилганди. 

4- Тўрт йилдан буён "Нефтчи" Намангандан ғалабасиз қайтишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги бор ушбу рақиб 2011 йилда "Навбаҳор" майдонидан 3 очко билан уйига қайтган. Дарвоқе, Равшан Эрматов амалдаги мавсумда тўртинчи бор жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарди.

5- "Навбаҳор" ўз майдонида чемпионатдаги бешинчи ғалабасини тантана қилди. “Лочинлар” «Нефтчи»ни ўзаро ўйинлар тарихида бешинчи маротаба 1:0 ҳисобида  таслим этишди.

6- Ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида  ўзининг олтинчи голини нишонлади. Шунингдек, Бақоев "лочинлар"нинг иккинчи даврадаги олтинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

7- Олий лига-2015даги ғалабаларимиз сони еттитага етди. Бундан ташқари, иккинчи давранинг уч ўйинида етти очко жамғардик.

8- Жамоамиз саккизинчи ўринда турибди. Кучли бешликка кириш учун эса шунча очко етмаяпти.

10- Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Нефтчи" Наманганда ўнинчи маротаба мағлуб этилди.

11- "Навбаҳор"нинг голли серияси 11 та ўйинга етди. Охирги маротаба футболчиларимиз 7-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол эта олишмаганди. Демак, 10 майдан буён ўйинчиларимиз майдонни голсиз тарк этмай келишмоқда.

12- "Навбаҳор" "Нефтчи" устидан ўзаро учрашувлардаги 12-ғалабасини қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика