RU

Последние новости

17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  21 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1

"Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис бўйича баёнот берди Новости

"Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис бўйича баёнот берди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати

Кеча, 1 декабрь куни Россия ва мамлакатимизнинг спортга ихтисослашган аксарият интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларида “россиялик мураббий Андрей Канчельскисга номаълум шахслар томонидан таҳдид қилингани ва мутахассис ушбу масала юзасидан полицияга мурожаат этгани” билан боғлиқ маълумотларнинг тарқалиши юртимиздаги футбол жамоатчилиги томонидан турлича қабул қилинди, ҳаттоки, айримларда ноўрин шубҳа ва янглиш тасаввур пайдо бўлишига сабаб бўлди, айниқса, “Навбаҳор” жамоаси мухлисларининг кўпчилигида хавотир уйғотди.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” профессионал футбол клуби мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиладики, жорий йил август ойида ФИФА томонидан “...Андрей Канчельскисга 1,6 миллион доллар миқдорида компенсация пули тўлаб бериш...” юзасидан чиқарилган қарор бўйича “Навбаҳор” ПФК Халқаро Спорт арбитраж суди (CAS)га апелляция йўллаган. Мазкур жараёнда қўшимча куч ва ёрдам тариқасида хорижлик ҳуқуқшунос-юристлар, соҳа мутахассислари жалб этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу жараёнда “Навбаҳор” ПФК томонидан CASга тақдим этилган далил-исботлар суд ишида ютиб чиқиш имконини беради.

Вазиятдан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, Андрей Канчельскис шахси билан боғлиқ бу каби маълумотларнинг Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилиши россиялик мутахассиснинг келгусида CASда ўзини оқлаш учун қилинаётган, ўз навбатида, “Навбаҳор” ПФКга қарши фойдаланиш учун ўйлаб топилган уйдирма ва бўҳтонлар бўлиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш даркор.

Ваҳоланки, “Навбаҳор” ПФК ва клуб манфаатларини ҳимоя қилаётган юристлар ушбу ҳодисадан анча олдин хабардор эдилар. Чунки, Андрей Канчельскиснинг юристлари ҳодиса бўйича “Навбаҳор” ПФК юристлари билан боғланишганда, “Навбаҳор” ПФК бу ҳодисадан хабари йўқлигини, лекин ҳолат юзасидан ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.

Ҳурматли футбол мухлислари!

Сир эмаски, “Навбаҳор” ПФК янги – 2022 йилги мавсумга катта мақсадлар билан тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарияти раҳнамолигида жамоа рақобатбардошлигини янада ошириш, “Навбаҳор” брендини ривожлантириб, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” ПФК эзгу мақсадлари йўлида дадил одимлаётган паллада Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар-маълумотларнинг ҳаммасини ҳам клуб номи билан боғлаш “Навбаҳор” ПФКнинг мамлакатимиз ва хориж футбол жамоатчилиги олдидаги обрўси ва имиджига жиддий зиён келтириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Шуни унутмаслик керакки, клубимиз “Навбаҳор” ПФКга алоқадор ҳар қандай воқеа-ҳодисага юридик жиҳатдан тўғри ёндашишга, мавжуд масалаларни қонуний томонлама ҳал этишга ҳаракат қилиб келади, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика