RU

Последние новости

01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  5 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  0 00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  44 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2

"Навбаҳор": Йиғин якунланди Новости

"Навбаҳор": Йиғин якунланди

Бугун "Навбаҳор" дастлабки йиғинни якунлади.
Йиғин якунида мураббийлар машғулотларда қатнашган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, назорат ўйинини ташкил этишди.

Ҳар бир бўлими қисқа вақтдан иборат бўлган тўрт бўлимлик синов баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда мураббийлар айрим ўйинчиларни синовдан ўтказганликларини эътироф этиш жоиз. «Косонсой» жамоасидан жалб этилган Сардор Сотволдиев ва жамоанинг собиқ аъзоси Соҳиб Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Шунингдек, мураббийлар ёшлар сафида тайёргарлик кўраётган Азизбек Турғунбоевни ҳам майдонда нималарга қодир эканлиги борасида маълум тушунчаларга эга бўлишди.

Учрашувда таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.

«Сариқлар»: Дониёр Усмонов, Алишер Саматов, Акбар Саттаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Муҳаммад Расулов, Илҳом Бойдедаев, Сардор Сотволдиев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев.

«Қизиллар»: Хуршид Хўжаев (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Дилшод Жабборов, Иброҳим Исмоилов, Сардор Теляков, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дониёр Инамов (Соҳиб Абдуллаев), Шаҳбоз Эркинов.

Голларга Муҳаммад Расулов, Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасановлар муаллифлик қилишди. Маҳоратли ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Эркиновнинг тепган тўпини Дониёр Усмонов қайтариб қолишга эришди. Дониёр Инамов эса ўйин бошларида жароҳат олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилди. Кейинчалик, ўзаро курашда унинг бурни синганлиги ойдинлашди.

Таркибга назар ташлаб бир қатор футболчиларни иштирок этмаганликларига гувоҳ бўлиш мумкин. Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев ва Акбаршо Рашидановлар кичик жароҳатлар туфайли майдонга тушишмаган бўлса, Раҳматилло Бердимуродов оилавий сабабларга кўра бироз эртароқ уйига қайтганди.

Янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. Навбатдаги йиғин эса 4 январда бошланади. Наманганда ўтадиган тайёргарликнинг иккинчи босқичи 17 январга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика