RU

Последние новости

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  5 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  11 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  11 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади Новости

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади

Кеча Тошкент вилоятидаги йиғинни якунлаган жамоамиз аъзолари бугун ва эртага дам олишади.

Режага кўра футболчиларимизнинг Тошкентдаги йиғини 21 июль куни бошланиши керак эди. Сўнгги паллада машғулотларни 22 июлдан ўтказилиши маълум қилинди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига янги футболчилар қўшилиши кўзда тутилганди. Бундан бироз вақт олдин биринчи даврани “Андижон” сафида ўтказган футболчи Ислом Исоқжоновни Тошкентдаги йиғинда қатнашиши ҳал қилинди. Аслин Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Исоқжонов жамоамизнинг мавсум бошида ташкил этилган машғулотларида ҳам қатнашганди. Бундан ташқари пойтахтдаги йиғин чоғида гондураслик Густаво Армандо Алварадо Руби (10.11.1990) ва россиялик Дорджи Сангаджиев (19.02.1996)ларни таркибга қўшилишлари кутилмоқда. Густаво ҳужум чизиғида ҳаракат қилса Дорджи ярим ҳимоячи саналади. Густаво олдин Гондураснинг “Мотагуа” клубии шарафини ҳимоя қилган. Сангаджиев эса жорий йилги мавсум биринчи ярмини Махачқалъанинг “Анжи” жамоаси сафида ўтказди. Ушбу футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика