RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Навбаҳор": Гавриш машғулотга қўшилади Новости

"Навбаҳор": Гавриш машғулотга қўшилади

"Навбаҳор"нинг эртага бўлиб ўтадиган машғулотида украиналик футболчи Виталий Гавриш қўшилади.

1986 йилнинг 18 мартида туғилган Виталий майдонда ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. Чернигов шаҳрида туғилган футболчи фаолиятини 2002 йили “Десна” клубида бошлаган. 2007 йилга қадар ушбу жамоа сафида 74 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 бор нишонга олган. Гавриш 2007-2011 йилларда Алчевскнинг “Сталь” (124 та ўйин 23 та гол) жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2007-2008 йилги мавсумда Донецкнинг “Металлург” жамоаси аъзоси сифатида ҳаракат қилган. Аммо, ушбу клуб сафида атиги иккита ўйин ўтказганлиги сабабли яна “Сталь”га қайтган. 2011-2013 мавсумларни “Александрия” жамоасида ўтказиб, 30 та учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олган. 2013-2015 йилларда Запорожьенинг “Металлург” клубида тўп суриб, 44 та ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Футболчнинг сўнгги жамоаси “Говерла” жамоаси бўлганди.

Аввал жамоамиз сафига сербиялик футболчини келиб қўшилиши ҳақида хабар бергандик. Аммо, сербиялик ўйинчи маълум сабабларга юртимизга кела олмайдиган бўлди. Шу сабабли, унинг ўрнига Виталий Гавриш чақирилди. Гавриш мураббийларда яхши таассурот қолдира олса янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика