RU

Последние новости

01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  13 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган Новости

"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

Championat.asia сайтида “Эшитдик-да: “Навбаҳор”ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!” деган мақола чоп этилганди.

ушбу мақолада “Навбаҳор” клуби раҳбарияти келаси мавсумда жамоа рулига “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи эканлиги, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказганлиги ва оғзаки келишув амалга ошганлиги, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўхтатмоқчи эканлиги таъкидланганди.

“Навбаҳор” ПФК ушбу мақола юзасидан шуни маълум қиладики, мазкур мақолада келтирилган фактлар асоссиз, яъни “Навбаҳор” клуби раҳбарияти томонидан Илҳом Мўминжонов билан “Навбаҳор”ни келаси мавсумда бошқариши тўғрисида ҳеч қандай музокара олиб борилмаган ва ҳеч қандай оғзаки келишув ҳам амалга ошмаган.

Клубнинг айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан амалдаги шартномаси бор.

Мухлислардан бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликни сўраймиз. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади, деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика