RU

Последние новости

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  0 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  2 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  136 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Навбаҳор": Чемпионлар келишмоқда Новости

"Навбаҳор": Чемпионлар келишмоқда

Теги :  Навбаҳор
27 февралда “Навбаҳор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбир қатнашчилари юртимизга етиб келишмоқда.

1996 йилги чемпионатда “Навбаҳор” сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган футболчиларнинг айримлари бугунги кунда хорижда истиқомат қилишмоқда. Биринчилардан бўлиб юртимизга Эдуард Мамотов етиб келди. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи бўлиб, беш карра мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Мамотов бир неча кун Тошкентда ёру-дўстлари билан учрашиб, бундан бир неча соат олдин Наманганга етиб келди. Бугун-эрта бошқа футболчилар ҳам юртимизга етиб келишади.

Эдуард Мамотов ҳақида қисқача маълумот. Фаолияти давомида «Восток» (Усть-Каменогорск), «Химик» (Жамбул), «Нефтчи» (Фарғона), «Навбаҳор» (Наманган), «Черноморец» (Новороссийск), «Металлург-Кузбасс» (Новокузнецк) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушган.

Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (1992-1996), Ўзбекистон кубоги соҳиби (1992, 1995), МДҲ Чемпионлари кубоги финалчиси (1994), Осиё Чемпионлар кубогида 3-ўрин соҳиби.  

Футболчилик фаолиятини 2005 йили Навокузнецкнинг «Металлург-Кузбасс» жамоасида якунлаган Мамотов бугунги кунда мураббий сифатида иш юритмоқда. Дастлабки кезларда “Металлург-Кузбасс” иккинчи жамоасида бош мураббийлик қилгач, 2007-2009 йиллар давомида “Металлург-Кузбасс” асосий таркибида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борди. 2010-2012 йилларда эса Кемерованинг “Кузбасс” клубини бошқарди. Иқтисодий томондан қийинчиликка учраган клуб тарқатиб юборилгач Мамотов бир йил давомида футбол мактабида болаларга миллионлар ўйинидан сабоқ берди. 2014 йилдан эса Россия иккинчи лигаси қатнашчиси Прокопьескнинг «Шахтёр» жамоасига бош мураббийлик қилиб келмоҳда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика