RU

Последние новости

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

"Навбаҳор": “Бунёдкор” ёшлари билан дуранг қайд этилди Новости

"Навбаҳор": “Бунёдкор” ёшлари билан дуранг қайд этилди

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Навбаҳор" бугун “Бунёдкор” ёшлари билан навбатдаги назорат учрашувида куч синашди.
“Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган баҳсда мураббийларимиз олдинги учрашувларда майдонга тушмаган ва кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар хизматидан фойдаланишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ёш “қалдирғочлар” ҳисобни очишга эришишганди.

Тез орада Сербиядан таклиф этилган ҳужумчи Александар Лепосавич ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин ҳам футболчиларимиз устунликка эришиб, рақиб дарвозаси қаршисида кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Лекин, Отабек Валижонов (2 марта) ва Юрий Рижколар имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашув охирларида “Бунёдкор” ёшлари пенальтини аниқ амалга ошириб, олдинга чиқиб олишганди. Тез орада Аъзам Алиев жавоб тўпини киритиб, баҳсни 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланишини таъминлади. 

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда майдонга тушди: Достон Тўхтабоев, Тоҳир Шамсиддинов, Омон-Биик Ҳалилов, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Александар Лепосавич, Муҳаммад Расулов, Азиз Турғунбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Роббим Ҳасанов.

Таркиб хусусида гап кетганида, ўтган мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” клубида ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджонов мавсум якунига етгач жамоа ихтиёрига қайтганди. Маълум вақт давомида машғулотларда қатнашган ҳимоячи “Қўқон-1912” жамоасига ижарага берилди. Айни пайтда жамоамиз марказий ҳимоясида жиддий рақобат юзага келганлиги учун мураббийлар шундай қарорга келишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика