"Навбаҳор" бош мураббийи: "Сити" 50 йилда ҳам МЮнинг совринларига ета олмайди"
24 апр 2019 14:46
Новости
"Навбаҳор" бош мураббийи: "Сити" 50 йилда ҳам МЮнинг совринларига ета олмайди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, айни дамда "Навбаҳорни" бошқараётган Андрей Канчельскис "қизил иблислар" ва "Манчестер Сити" ўртасида ўтказиладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Юнайтед"нинг кўплаб мухлислари рақиб сифатида "Ливерпуль"ни "Сити"дан устун қўяди. Ишқибозлар "Сити" чемпион бўлишига қарши эмас. Бироқ бу "қизил иблислар" мухлисларини хурсанд қилмайди.
"Ливерпуль" 18 марта чемпионат ғолиби бўлган, "Сити" эса 50 йилда ҳам МЮнинг совринларига ета олмайди. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, "Манчестер Сити" чемпион бўлгани яхши. "Ливерпуль" яқинлашиб олишини эса "Юнайтед" мухлислари хоҳлашмайди.
Бугун дербида "Юнайтед" мағлуб бўлса, жамоа мухлислари асабийлашмаса керак. Дерби бу дерби. Бу баҳсдандан сўнг яна 3та ўйин бор, ушбу учрашув чемпионлик масаласини ҳал қилмайди" - дейди Канчельскис.
Комментарии