"Навбаҳор" бош мураббийи: "Менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Демак МЮ Соболевга қизиқмаяпти"
05 окт 2019 10:16
Новости
"Навбаҳор" бош мураббийи: "Менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Демак МЮ Соболевга қизиқмаяпти"
"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболевнинг МЮга ўтиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Соболевга "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқиши? Агар МЮ Россиядан кимгадир қизиқса, менга дарҳол қўнғироқ қилишарди.
Менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади, демак улар қизиқишмаяпти", - дейди Канчельскис.
Эслатиб ўтамиз, Соболев Россия премьер-лигаси тўпурарлар баҳсида 8та гол урган ҳолда иккинчи бўлиб бормоқда. Пойгада 9та гол билан ҳамюртимиз Элдор Шомуродов етакчилик қилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии