RU

Последние новости

00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  5 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0

"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз" Новости

"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

 Ассалому алайкум! Учрашувни барчанглар кўрдинглар, тўғриси, баҳснинг бундай кечишини кутмагандим. Бугунги мағлубият учун айбни ўз зиммамга оламан. Чунки жамоанинг тайёргарлигига мен масъулман. Аслида шогирдларим ютқазишни хоҳлашмади ва охиригача ўйинда бурилиш ясашга интилишди. Лекин учрашувнинг 1-бўлимидаги хатолар якунда меҳмонларга ғалаба келтирди.

- Жамоани бошқаришда қийинчиликлар бўлмаяптими? Футболчилар кўрсатмаларингизни бажаришяптими?

- Бу Суперлигадаги эндигина учинчи ўйиним. Менда ҳали тажриба йўқ. Лекин йигитлар кўрсатмаларимни амалга оширишяпти. Лекин бу футбол. Футболда эса ҳамма нарса юз бериши мумкин. Ўйинчилар майдонга тушишганидан сўнг, Наманган аҳли ва “Навбаҳор” учун майдонда барча имкониятларини ишга солишлари лозим.

- Бугунги беллашувда икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. “Навбаҳор” жамоаси аъзолари 2-бўлимда бошқача ўйин намойиш этган ҳолда, учрашувда бурилиш ясашга интилишди. Лекин ҳужумлар якунига етмади. Танаффусда шогирдларингизни қайдай руҳлантирдингиз? Умуман олганда, бугунги таркибдаги футболчиларнинг ҳаракатлари ҳамда ўйиндан қониқдингизми?

- Таъкидлаганимдек, Суперлигадаги мураббийлик борасида менда тажриба камроқ. Вақти-соати билан тажрибага эга бўламиз, албатта. Йигитларга “Навбаҳор” мухлисларини доимо хурсанд қилиш кераклиги, чунки улар бундан кўпроғига лойиқ эканликларини  уқтирдим.

Сўнгги мавсумларда жамоамизнинг чемпион бўлишига бир қадам қолди, икки марта Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди. Ушбу сўзларим билан эртага чемпионликни олиб бераман, демоқчи эмасман. Шунчаки, “Навбаҳор” мухлислари ижобий натижаларга лойиқ эканликларини таъкидламоқчиман, холос.

Таркиб борасида тўхталадиган бўлсам, машғулотларда қайси футболчилар яхши иштирок этишса, ўйинга тайёр бўлишса, ўша ўйинчиларни майдонга туширдим. Иккинчи бўлимда жамоа ўйинини кучайтириш учун Муҳаммадали Ғиёсов, Шоҳмалик Комиловларни захирадан майдонга тушириш режамда аввалдан бор эди.

- Урилмаган пеналти ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Балки, ўша 11 метрли жарима зарбаси урилганида, иккинчи бўлимда бошқача ўйин томоша қилишимиз, учрашув натижаси ҳам ўзгача бўлиши мумкин эди. Бироқ, бу билан баҳона изламоқчи эмасман. Айтилганидек, ютса, жамоа ютади, ютқазса, мураббий. Ҳозирча тажрибам камроқ.

- “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар жамоасидан ҳам асосий таркибга футболчилар жалб этиладими?

- Шундай режамиз бор. Албатта, ёшлар жамоамиздаги 3-4 нафар футболчини асосий таркибга жалб этиш режамизда bor.Buni клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, амалга оширамиз.

- Жамоада штатли пеналтичи борми ёки қайси футболчида ишонч юқори бўлса,11 метрли жарима зарбасини амалга оширадими? Боиси, пеналтиларни турли футболчилар амалга оширишмоқда. Олдинги беллашувда Аббосжон Ғуломов пеналтини амалга оширган бўлса, бугунги баҳсда Русланбек Жиянов 11 метрли жарима зарбасини тепди. Бу борада нима дея оласиз?

- Ҳар бир ўйиндан олдин стандарт вазиятлар ва пеналтиларни қайси футболчилар амалга оширишини аниқлаб бераман. Бизда штатли пеналтичилар кўп. Булар: Азимжон Аҳмедов, Аббосжон Ғуломов, Русланбек Жиянов ва Забиҳилло Ўринбоевлар. Улардан қайси бирида ишонч кучли бўлса, пеналтини ўша футболчи амалга оширади. Бугунги баҳсга Азимжон Аҳмедов, Аббосжон Ғуломов ҳамда Русланбек Жияновларни пеналтичи сифатида танлагандим.

- Забиҳилло Ўринбоев аввалги 2 та беллашувда майдонга тушмаганди. Лекин бугунги баҳсда асосий таркибдан жой олди ва унга кўпроқ имконият берлингиз. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

 Забиҳилло Ўринбоевдаги хоҳишни кўриб, уни асосий таркибда майдонга туширдим. У машғулотларда астойдил шуғулланди. Бугунги ўйинни 2 нафар ҳужумчи билан бошлашга қарор қилдим. Шунинг учун Ўринбоев бошланғич таркибдан ўрин олди. Тўғри, бу баҳона бўлиши мумкин. Эмоцияга берилувчан бўлганлигим боис, ҳалигача бугунги учрашув ҳолатидан чиқиб кетолганим йўқ. Анчагача ўзимга келолмасам ҳам керак. Йигитлар кўрсатмаларни керак бўлса, минг фоизга бажаришлари шарт. Бундай тезлик билан футбол ўйнаб бўлмайди. Миллионлар ўйинида тезроқ фикрлаш, тўпни тезроқ жамоадошига етказиб бериш лозим. Камчиликлар устида ишлаб, уни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.Барча мураббийларда мағлубиятли ўйинлар бўлиб туради. Кейинги баҳсларда мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

- Бугунги ўйинда Бенжамин Тейди ва Жулио Сезарлар нима учун майдонга тушишмади?

- Тейдининг машғулотда оёғи синиб қолди, у энди икки ҳафтача майдонга туша олмайди. Сезар даражасидаги футболчилар эса ўзимизда ҳам бор. Шунинг учун маҳаллий, ёш ўйинчиларга имконият беришга қарор қилдим. Улар ҳам секин-аста тажрибаларини ошириб боришлари лозим.Наманганда иқтидорли футболчилар кўп. Уларга ҳам имконият бериш лозим.

- “Навбаҳор”га бош мураббий сифатида тайинланаётганингизда клуб раҳбарияти билан суҳбатлашгансиз, албатта. Олдинда жамоанинг яна 5 та учрашуви бор. Сизга қандайдир вазифа қўйилганми, шунингдек, келаси мавсумга ҳам қандайдир режалар борми?

- Айтганимдек, бу менинг Суперлигадаги учинчи ўйиним ва ҳали менда тажриба кам. Ҳозир нимадир десам, бу баҳонага кириб қолади. Бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Мендан аввалги мураббий Сергей Лушан ҳам имконияти даражасида фаолият олиб борди, ҳаракат қилди. Йигитларга тезкорликни кучайтириш лозимлиги, йўқса, қийин бўлишини таъкидладим.

Менга жорий мавсумни якунлаб қўйиш вазифасини қўйишди. Наманганлик бўлганим, “Навбаҳор” менга қадрдон бўлганлиги боис, таваккал қилган ҳолда, жамоани қабул қилдим.Бундай ҳолатда четда туролмасдим. Буёғи, барчаси Аллоҳдан.Олдиндан башорат қила олмайман.

– Кейинги баҳсда “Навбаҳор” “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади. Ўша баҳсда ёш футболчиларга ҳам имконият берасизми?

- Айтганимдек, Наманганда иқтидорли ўйинчилар кўп. Балки, Асадбек Жўрабоев ва Наврўзбек Иминжоновлар Қўқондаги баҳсда асосий таркибдан ўрин олишар. Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

+3   
19 окт 09:21:13
Barcamania_2016
Ғалати...

Бош мураббий таркиб танлашда (мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнаси бундан мустасно) нега клуб раҳбарияти билан маслахатлашиши керак?

Мураббийнинг ўзини қарашлари, шахсий фикри бўлиши керак эмасми?
+2   
19 окт 09:29:30
Gosha Goshayev
Uzi sezmagan xolda gapirib quydi xaqiqatni.
+1   
19 окт 11:31:40
Bek Bek
Navbahor Kanadek yopishib olgan Azim Ahmedov degan futbolchilar bilan hayrlashmasa o'g'nalmedi. Bu Ded lar ichki muhitni buzadi. Navbahorda ichki muhut ham yaxshimas shekilli
+1   
19 окт 11:11:34
safo78
Ответ на комментарий пользователя BOBIRBEK_URINOV⚽️
Маслахатлашиши таббий, оладиган футболчиларини пулини клуб тулайдику. Шунга кисса кутарадими йукми шуларни маслахат килса керак барибир... лекин бу мураббий келганидан бери чиройли гапирябти...
Бу ерда клубга ўйинчи олиш ҳақида эмас,яхшироқ ўқинг,кейинги турда Қўқонга қарши тушадиган таркибни рахбарият билан маслахатлашаман деяпти,менимча ўзи ҳам ўйламай гапирилади.
+1   
19 окт 11:08:31
safo78
Ответ на комментарий пользователя Barcamania_2016
Ғалати... Бош мураббий таркиб танлашда (мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнаси бундан мустасно) нега клуб раҳбарияти билан маслахатлашиши керак? Мураббийнинг ўзини қарашлари, шахсий фикри бўлиши керак эмасми?
Мен Хам шуни ёзаман дегандим.
Мураббий қайси ўйинчини ўйнатишни рахбардан сўраса???
Шунинг учун бизда кўп жамоаларда ҳаммаси лойқа
Саркисянни бир интервюсини ўқиганидим.
Нефтянникни қабул қилиб олаётганда рахбариятга шартимни айтганман,мени Ишимга ҳеч ким аралашмайди,ҳар бир ўйинчини ўзим танлайман,агар бир йил давомида натижа кўрсатолмасам хайдайсизлар деб айтганман деганидир.
Шунинг учун клубда ҳам якка хокимиятчиликни ўрнатиш керак
+1   
19 окт 09:25:53
Said Yusuf
Ответ на комментарий пользователя Barcamania_2016
Ғалати... Бош мураббий таркиб танлашда (мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнаси бундан мустасно) нега клуб раҳбарияти билан маслахатлашиши керак? Мураббийнинг ўзини қарашлари, шахсий фикри бўлиши керак эмасми?
Haqiqatdan ham tarkibni maslahatlashib tanlasa, nega barcha ayblarni öz böyniga olyapti.
   
19 окт 09:36:04
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Ответ на комментарий пользователя Barcamania_2016
Ғалати... Бош мураббий таркиб танлашда (мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнаси бундан мустасно) нега клуб раҳбарияти билан маслахатлашиши керак? Мураббийнинг ўзини қарашлари, шахсий фикри бўлиши керак эмасми?
Маслахатлашиши таббий, оладиган футболчиларини пулини клуб тулайдику. Шунга кисса кутарадими йукми шуларни маслахат килса керак барибир... лекин бу мураббий келганидан бери чиройли гапирябти...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика