RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Навбаҳор" бош мураббий масаласини 12 декабрь куни ҳал этади Новости

"Навбаҳор" бош мураббий масаласини 12 декабрь куни ҳал этади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси раҳбарият бош мураббий масаласида бош қотирмоқда.

Хабарингиз бор, наманганликлар жорий мавсумда Суперлигада 9-ўрин билан кифояланишди. Мавсумни Андрей Канчельскис билан бошлаган "лочинлар" 11-турдан кейин кетма-кет тўрт баҳсда дуранг қайд этган россиялик мутахассисга чиқиш эшикларини очганди. Унинг ўрнига келган Деян Журжевич эса чемпионат доирасида 3 ғалаба, Лига Кубогида 1 ютуқ ва Ўзбекистон кубоги доирасида 1 маротаба ғолибга айланди. Шунингдек, Журжевич қўл остида жамоа Лига Кубоги гуруҳ босқичидан нарига ўтолмади ҳамда Ўзбекистон кубогидаги ўз уйида кечган баҳсда "Насаф"га ютқазиб, мусобақани тарк этди.  Журжевичга чиқиш эшикларини очган беллашув эса Бекободдаги ўйинда содир бўлди. "Металлург"дан Суперлига доирасида баҳсда ютқазган "Навбаҳор" сербиялик мутахассисни истеъфога чиқариб, мухлислар истагини инобатга олган ҳолда мавсум ўртасида жамоадан ҳайдалган Андрей Канчельскисни ортга қайтарди.

Канчельскис билан 3 йиллик шартнома имзолаган "Навбаҳор" россиялик мутахассис билан мавсум якунига қадар ўтказилган 8 учрашувдан атиги биттасида "Динамо" устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, 4 дуранг ва 3 мағлубиятга учралди. Канчельскис келгач жамоанинг тўплар нисбати: 4-6ни ташкил қилди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисми, жорий мавсум аввали ҳамда мавсум якунига қадар Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларнинг 7таси ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.

Ўтган йили Суперлигада учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиққан "Навбаҳор" жорий йил 6 поғона пастга қулади ва бу натижа табиийки клуб раҳбариятига маъқул келмаган.

Мавсумнинг иккинчи қисмида Канчельскис келгач ҳам жамоанинг натижалари яхшиланмагани боис клуб раҳбарияти янги мавсум олдидан бош мураббий масаласида жиддий бош қотирмоқда. Суперлигадаги охирги тур ўйинидан кейин раҳбарият ва Андрей Канчельскис ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва унда баъзи масалалар муҳокама қилинган.

Маълумотларга кўра, "Навбаҳор" раҳбарияти гарчи клуб билан амалда шартномаси бор мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича узоқ ўйламоқда. Айни пайтда ватанига қайтиб кетган Канчельскис 12 декабрь куни Ўзбекистонга қайтади ва шундан сўнг "Навбаҳор" раҳбарияти россиялик мутахассис билан стол атрофига музокарага киришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскиснинг айни пайтда клуб билан 2,5 йиллик шартномаси мавжуд ва агарда "Навбаҳор" Канчельскисни бўшатмоқчи бўлса, унда товон пулини тўлашга мажбур бўлади. Шартномада Канчельскис томонидан мазкур банд алоҳида қайд этилган.

Яқин 5-6 кун ичида "Навбаҳор" раҳбарияти жамоа бош мураббийи масаласи бўйича охирги қарорга келиши кутилмоқда. Агарда товон пули тўлаб бериб, Канчельскис ишдан олинадиган бўлса, унда унинг ўрнига маҳаллий тажрибали мураббий олиб келиниши мумкин.

Айни пайтда жамоасиз юрган Бахтиёр Ашурматов ёки "Насаф" билан шартномаси тугаган Рўзиқул Бердиев ҳам Наманганда иш бошлаш эҳтимоли мавжуд.

Наманган клуби келаси мавсумда жамоага катта эътибор қаратмоқчи ва юқори мақсадларни кўзламоқда. Агарда Канчельскисни ишдан бўшатишга қарор қилинса, унда жамоага соврин олиб келиш потенциалига эга малакали мутахассис жалб этилиши ҳақиқатга яқинроқ. Шунингдек, қишки трансфер ойнасида жамоани кўплаб футболчилар тарк этиши ва янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, наманганликлар "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" футболчилари трансфери бўйича клубларга расман сўров юборишган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика