RU

Последние новости

14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  5 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  8 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

"Навбаҳор": Ашурматов истеъфога чиқарилди, Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди Новости

"Навбаҳор": Ашурматов истеъфога чиқарилди, Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди

Теги :  Навбаҳор
Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда клуб бошқарув органида ўзгариш рўй берганлиги маълум қилинди.

Наманган вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги фармойишига асосан клуб президенти сифатида фаолият олиб борган Т.Дадабаев, вице-президент вазифасини бажарган Р.Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Б.Ашурматовлар ўз вазифаларидан озод этилишди. Клуб президенти вазифаси Наманган шаҳар ҳокими Б.Бекходжаев зиммасига юклатилган бўлса вице-президентлик вазифасини О.Қосимов бажарадиган бўлди. Жамоа бошқаруви эса Р.Ғофуров зиммасига юклатилди.

Йиғилишда клуб ходимлари, мураббийлар, хизмат қилувчи ходимлар ва асосий ва ёшлар таркиби футболчиларига клубда фаолият олиб борадиган янги раҳбарият таркиби таништирилди. Шу билан биргаликда, 2016 йилнинг 2 январ санасида жамоа аъзолари билан вилоят ҳокими билан учрашув бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди. Тадбир давомида келгусида жамоа асосини маҳаллий футболчилардан ташкил этишга эътибор қаратилиши ҳам эътироф этилди. “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2016 йилнинг 4 январидан бошлайди. Рашид Ғофуров бошчилигидаги мураббийлар штаби эса кейинроқ тасдиқланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика