RU

Последние новости

16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   6 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14

"Навбаҳор": Алишер Саматов ва Ғиёс Комилов келди Новости

"Навбаҳор": Алишер Саматов ва Ғиёс Комилов келди

Мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" таркибидаги янги футболчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Бугунги машғулотларда жамоа сафига Ғиёс Комилов ва Алишер Саматовлар қўшилишди. Комилов бир неча йиллардан бери Муборакнинг «Машъал» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Наманган футболчи тарбияланувчиси бўлмиш Комилов жамоа марказий ҳимоясини мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Саматов учун эса «Навбаҳор» бегона жамоа эмас. 2015 йилги чемпионатда Алишер айнан жамоа шарафини ҳимоя қилиб, маҳаллий мухлислар ҳурматини қозонганди. «Нефтчи»даги бир йиллик фаолиятини якунлаган футболчи яна «Навбаҳор» либосида майдонга тушиши мумкин.

Кечки пайт жамоанинг вақтинчалик қароргоҳида асли наманганлик бўлган Тоҳир Усмонов кўриниш берди. Сўнгги йилларда Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубининг иккинчи таркибида тўп сурган футболчи яқинда ОАВдаги чиқишларида «Навбаҳор»дан таклиф тушса буни жон деб қабул қилишини айтиб ўтганди. Мураббийлари Усмоновни эртага “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда синовдан ўтказишлари мумкин. Янги ҳафтадан таркибга яна янги футболчиларни қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика