RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  100 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси Новости

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси

АГМК матбуот хизмати "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан бўлажак учрашувга превью ёзди.

"Суперлиганинг 16-тури доирасида тўқнаш келадиган рақибимиз "Навбаҳор" билан умумий ҳисобдаги 24-тўқнашув остонасидамиз.

Бунга қадар наманганликлар билан жами 23 маротаба дуч келганмиз. Ўзаро ўйинлардаги натижаларда тарози палласи бизнинг фойдамизда. Ўтказилган учрашувларнинг 10таси бизнинг ғалаба билан якунланган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган ва 7 бор рақиб ютуққа эришган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик биз томонда: 33-32.

Жорий мавсумнинг биринчи давраси доирасида ўтган Олмалиқдаги беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди. Ўшанда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳар иккала томон биттадан гол уриб, якунда дурангга имзо чекилганди. 

Айни пайтда турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, рақибимиз "Навбаҳор" 15-турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда 6-поғонада бормоқда. Жамоамиз эса 13 очко билан 11-ўринда.

"Навбаҳор"да жорий мавсум ўртасида истеъфо кузатилганди. Андрей Канчельскис қўл остида чемпионатни бошлаган наманганликлар айни пайтда сербиялик Деян Журжевич бошқарувига ўтган. "Навбаҳор" жорий мавсум ўз уйидаги иккита ўйинда имкониятни бой берган. Дастлаб "Бунёдкор" "Навбаҳор" Фарғонада номинал мезбонлик қилган ўйинда зафар қучган бўлса, иккинчи давра аввалида "Қизилқум" Наманганда мезбонларни хафа қилганди.

АГМК бу баҳсга анча пухта ҳозирлик кўрмоқда. "Машъал"га қарши кубок ўйинидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан футболчилар 6 августдан бошлаб машғулотларга киришишди. "Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тараддуд кўраётган жамоамиз бугун эрта тонгда Наманганга етиб келди ва учрашувдан олдинги машғулотни ўйин бўладиган стадионда ўтказади.

Таркибга келадиган бўлсак, катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина мавсум стартида жароҳатланган Расул Йўлдошев ўйинни ўтказиб юборади. "Навбаҳор"да эса легионер ҳимоячи Славко Лукич ҳамда биринчи даврада Олмалиқда кечган баҳсда жароҳатланган Абдужамол Исроилов эртанги учрашувда қатнашмайди. Шунингдек, кубок беллашувида кичик жароҳат олган Александр Касьяннинг эртанги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоамиз сафига янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоев АГМК таркибидаги дебют ўйинини ўтказиш имкониятига эга. 

Эртанги учрашувда майдон эгалари "Навбаҳор" жамоаси қизил рангли либосда, жамоамиз эса оқ рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - АГМК  учрашуви 10 август куни Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда, соат 20:00да бошланади. Учрашувни "Маҳалла" телеканали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

АГМК жамоаси Намангандан 2010, 2011 ва 2013 йилги мавсумларда ғалаба билан қайтишни уддалаган. Умид қиламизки, эртанги баҳсда эса сўнгги бор 6 йил олдин Наманганда қайд этилган муваффақиятни такрорлаймиз ва Олмалиққа муҳим 3 очко билан қайтамиз!

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад тилаб қоламиз", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика