RU

Последние новости

16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  4 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  8 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7

"Навбаҳор" 4-ўрин соҳибига айланган Осиё кубок эгалари кубогини ёдга оламиз Новости

"Навбаҳор" 4-ўрин соҳибига айланган Осиё кубок эгалари кубогини ёдга оламиз

1999/2000 йилги мавсум Ўзбекистон шарафини Наманганинг "Навбаҳор" клуби ҳимоя қилган.

Осиё кубок эгалари кубоги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан ташкил этилиб, 1990 йилдан 2002 йилга қадар ўтказилган ва унда ўз мамлакатида кубогини қўлга киритган клублар иштирок этишган. 

Ўзбекистон клублари ичида ушбу турнирдаги энг яхши натижани Наманганнинг "Навбаҳор" клуби қўлга киритган бўлиб, "лочинлар" 1999/2000 йилги мавсум тўртинчи ўринни эгаллаган. Ҳозирда Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалида иштирок этаётган клубнинг нарихий натижасини ёдга оламиз.

1998 йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Навбаҳор" келгуси йил мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилди. 22 жамоа ғарбий ва шарқин зонага бўлинган ҳолда кураш олиб борган турнирни наманганликлар иккинчи босқичдан бошлади. 

Биринчи босқич ғарбий минатақада икки ўйин натижасига кўра қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

"Истиқлол" (Эрон) 15:0 "Ҳоменмен" (Ливан)

"Ал Араби" (Кувайт) -/+ "Ал Завра" (Ироқ)

"Ал Иттиҳод" (Яман) 1:4 "Ал Райян" (Қатар)

"Ал Жаиш" (Сурия) 2*:2 "Ал Айн" (БАА)

"Қайсар" (Қозоғистон) 3:3 (п. 4:3) "Хўжанд" (Тожикистон) (Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Рашид Айтеков бошқариб борган).

"Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" (иккаласи ҳам Саудия Арабистони), "Навбаҳор" (Ўзбекистон) кейинги босқичдан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

*Меҳмонда урилган голлар эвазига "Ал Жаиш" кейинги босқичга йўл олди.

Иккинчи босқичда Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби билан тўқнаш келган "Навбаҳор" дастлабки учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жавоб ўйинида эса 1:0 ҳисобида устун келди.

"Қайсар" 2:2 "Навбаҳор"
19.11.1999. Қизилўрда, Г.Муратбаев номидаги стадион. 1 500 томошабни.
Ҳакам: Майкл Эндрюс (Ҳиндистон)

Голлар: Сарсенов, 37 (1:0), Х.Каримов, 39 (1:1), Кицак, 51 (2:1), Р.Дўрмонов, 57 (2:2)

"Навбаҳор" 1:0 "Қайсар"
3.12.1999. Наманган, "Марказий" стадиони. 15 000 томошабин.
Ҳакам: Жассим Ал Хори (Қатар)

Гол: Р.Дўрмонов, 79 (1:0) 

Шунингдек, ғарбий минтақада икки ўйин натижасига кўра "Ал Иттиҳод" "Истиқлол"ни 2:1, "Ал Завра" "Ал Райян"ни 5:4, "Ал Аҳли" "Ал Жаиш"ни 3:0 ҳисобларида мағлуби этди.

Чорак финалда эса "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан тўқнаш келган. Илк ўйинда араблар 6:1 ҳисобида устун келган, жавоб учрашуви 2:0 ҳисобида Виктор Жалилов шогирдлари фойдасига ҳал бўлган. Икки ўйин натижасига кўра устунлик "Ал Аҳли"да бўлса ҳам, баъзи сабабларга кўра, Саудия Арабистони футбол федерацияси ОФКга хат йўллаб, мамлакат жамоасининг турнирда қатнашмаслигини маълум қилди ва узр сўради, бунга турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаблар бўлган.  Кейинчалик клуб бир йилга ОФК турнирларидан четлатилди.

ВИДЕО

"Навбаҳор" эса араблар ўрнига ярим финалга йўл олди. Ҳал қилувчи босқич Таиландда ўтказилган. 

Шунингдек, "Ал Иттиҳод" "Ал Завра"га икки баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазган. Шарқий минтақадан эса Япониянинг "Шимизу" ва Таиланднинг "Бангкок" клублари ярим финалга йўл олган.

Бир ўйиндан иборат ярим финалда "Навбаҳор" Ироқнинг "Ал Завра" клуби билан беллашган. Учрашувнинг 36-дақиқасида Шерзод Назаров наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Аҳмад Саби 45-дақиқада мувозанатни тиклаган. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланган. 102-дақиқада эса ироқликлар ғалаба тўпини киритишган. 


Иккинчи тўқнашувда "Шимизу" пенальтилар сериясида "Бангкок"ни мағлуб этди.

Учинчи ўрин учун беллашувда "лочинлар" Таиланднинг "Бангкок" клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Наманганликлар сафида ягона голни Шуҳрат Мирхолдиршоев урган.

Финалда "Шимизу" "Ал Завра"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика