RU

Последние новости

"Навбаҳор" 4 март куни янги футболчиларни таништиради Новости

"Навбаҳор" 4 март куни янги футболчиларни таништиради

Суперлига - 2021 стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда.

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” ҳар йили янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказади. Бу йилги маросим эса 4 март, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир ҳар йили Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида ўтказиларди.

Бу йил эса клуб раҳбарияти ташаббуси билан маросим стадион секторида бўлиб ўтади. Тадбирда жамоамиз таркибига янги қўшилган футболчиларни таништириш, шунингдек, жамоанинг мавсум давомида фойдаланадиган футболкалари тақдимоти ўтказилади.

4 март куни соат 16:00да бошланадиган маросимга барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этамиз!


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



Реклама 



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика