RU

Последние новости

21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  0 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  11 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2

“Навбаҳор” 10 миллион, уч нафар футболчиси 5 миллион сўмдан жаримага тортилди Новости

“Навбаҳор” 10 миллион, уч нафар футболчиси 5 миллион сўмдан жаримага тортилди

Суперлига 21-тури доирасидаги “Навбаҳор-Лочинлари” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувининг 81, 89 ва 90+4 дақиқаларида мезбонлардан Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бутун учрашув, хусусан, юқорида кўрсатиб ўтилган дақиқаларни алоҳида ўрганиб чиққан ПФЛ комиссияси бу уч футболчининг сариқ карточкага лойиқ кўрилган ҳатти-ҳаракатларини шубҳали баҳолади.

Комиссия аъзолари бунда мазкур уч футболчи ҳисобида бунгача 3тадан сариқ карточка бўлгани, шунингдек, “Навбаҳор”нинг Суперлига 22-туридан жой олган “Қизилқум”га қарши ўйини “олтин очко” тизимидан четда турганини инобатга олган. Қолаверса, футболчилар сариқ карточкаларни муғомбирлик йўли билан “ишлаб олгани” яққол кўринган.

Шу муносабат билан Мусобақалар регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлгани учун “Навбаҳор” футбол клуби 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.


Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандига риоя қилмагани учун футболчилар – Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов 22-тур учрашувидан ташқари, эндиликда 23-тур ўйинларидан ҳам дисквалификация қилинди ҳамда ҳар бири 5 000 000 (беш миллион) сўмдан жарима тўлайди.

Шунингдек, футболчиларининг бу каби ишларига йўл қўйиб бергани учун “Навбаҳор-Лочинлари” мураббийлар штаби, хусусан, Илҳом Мўминжонов жиддий огоҳлантирилди. Бу ҳол унинг бошқарувидаги клуб билан яна бир бор такрорланса, Мўминжоновни жиддий санкциялар кутиши мумкин.

Рейтинг: -437   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика