RU

“Насаф”нинг U-18 жамоаси мавсум тайёргарлигига киришган Новости

“Насаф”нинг U-18 жамоаси мавсум тайёргарлигига киришган

Теги :  U-18Насаф
Бу йилдан ҳар бир Суперлига клублари қошида U-18 ёшлар жамоаси ҳам фаолият юритади.

“Насаф” футбол клубида ҳам ана шу ёш тоифасидаги жамоа ташкил бўлмоқда. Бу жамоага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султонов устозлик қилади. Унга мураббий Насим Шойимов ёрдам беради.

"Насаф"нинг U-18 жамоаси 14 февралдан Қарши шаҳрида янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборган. Ҳозирча мураббийлар кўригида 45 нафар футболчи иштирок этмоқда. Кўрик ниҳоясига етгач, жамоа таркиби бўйича тўхтамга келинади.

Мураббийлар бугун ёш футболчиларни жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтказишади.  

Қуйидаги суратларда U-18 жамоа машғулотлари акс эттирилган.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика