RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди Новости

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ-2013 плей офф босқичидаги рақиби Қатарнинг Доха шаҳри “Ал-Жайиш” жамоаси ҳақидаги янгиликлар ҳам мухлисларни қизиқтиришини ҳисобга олиб, бундан буён ушбу жамоага оид янгиликлардан сайтимиз орқали ёритиб боришни мақсад қилдик.
“Ал-Жайиш” жамоаси бугун Қатар Юлдузлар Лигаси биринчи даврасидан сўнг танаффусда ўзининг Уммонда бўлиб ўтган бир ҳафталик йиғинини якунига етказди.

Жамоа кеча шунингдек Уммоннинг “Ал-Сувайқ” жамоасига қарши назорат учрашувини ҳам ўтказди. Учрашув дуранг натижа билан 2:2 ҳисобида якун топди. “Ал-Жайиш” жамоасидан голларга франциялик легионер Брюс Кембо Экако ва бразилиялик легионер Вагнер Ренарлар муаллифлик қилган. Аввал 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Резван Луческу (“Ал-Жайиш” жамоаси мураббийи) шогирдлари сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган ва натижада учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Уммонда бўлиб ўтган йиғинда жамоанинг 25 футболчиси иштирок этди, булар: Фахд Юнус Ахмад, Иванилдо Родригес, Абдулла Айеш, Андерсон Мартинс, Али Санад Ал-Нуаими, Рами Фаёз, Усам Ризқ, Абдураҳмон Абкар, Жозеф Кей, Мухаммад Абдулла Mтнана, Сеул Ки Го, Вагнер Ренар, Мажид Мухаммад, Мухамад Ал Саид Абдул Муталлиб, Калу Уче, Мухаммад Мунтари, Мухаммад Ал-Жабри, Холид Абдул Рауф, Диаб Аннаби Kембо, Икуко Жерайс, Брюс Кембо Экако, Валид Абдул Раҳмон, Абдулла Ал-Салом, Абдулазиз Ал-Буайнайн, Жассим Шейнин.

Қатар Юлдузлар Лигаси иккинчи давра учрашувлари 10 январдан давом эттирилади. Шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турни ўз майдонида “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу хабар клуб расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика