RU

Последние новости

17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  2 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  21 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3

"Насаф"нинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби эски "қадрдонлар" Новости

"Насаф"нинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби эски "қадрдонлар"

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш йўлида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубига қарши дуч келмоқда.

Иорданиянинг амалдаги чемпиони "Ал Файсали" "Насаф" учун бегона рақиб эмас. Ушбу жамоалар 2011 йили ОФК кубогининг 1/16 финал босқичида  тўқнаш келишганди. Қаршида бўлган баҳсда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалига йўлланмани қўлга киритишганди.

ОФК Кубоги-2011
1/16 финал.
"Насаф" - "Ал Файсали" 2:1
Қарши, "Марказий" стадион (15000 томошабин)
Голлар: Лутфулла Тўраев (28), Илҳом Шомуродов (56) - Анас Ҳижах (78)

Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубогида зафар қучганди.

Ўшанда "Насаф"ни украиналик таниқли мутахассис Анатолий Демяненко бошқарган.
"Ай Файсали" рулида эса Ратеб Ал-Авадат бўлган.

Бу қизиқ, лекин факт! "Ал Файсали" "Насаф"га қарши ўйиндан кейин, аниқроғи, 2011 йилдан 2017 йилга қадар  оз эмас, кўп эмас нақд 21 нафар мураббийни истеъфога чиқарди.

Мураббийлар қўнимсизлиги давом этаётган жамоани айни пайтдаги янги бош мураббийи Драган Талажич ҳам "Насаф" учун бегона эмас.


Чунки ушбу мутахассис ОФК кубоги финалида "Қувайт СК" жамоаси бош мураббийи сифатида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлган.

Демак "Насаф"нинг бўлажак рақиби нотаниш эмас.

"Ал Файсали" ҳам, жамоа бош мураббийи Талажич ҳам Рўзиқул Бердиевга яхши таниш бўлган рақиб.
Чунки уларга қарши ўйинларда Рўзиқул Бердиев ўша пайтдаги бош мураббий Анатолий Демяненкога ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган.
Озми-кўпми, Бердиев ҳам бўлажак рақиблари ҳақида тасаввурга эга.

Қизиқ томони, "Файсали" учун ҳам, Талажич учун ҳам Қарши сафари муваффақиятсиз бўлган.

Умид қиламизки, бу сафар ҳам "Ал Файсали" ҳамда Драган Талажичнинг Қаршига уюштираётган сафари "Насаф" учун муваффақиятли якун топади.

"Насаф"нинг ҳозирги таркибидан фақатгина ҳимоячи Мақсуд Каримов ўша пайтда "Ал Файсали"га қарши майдонга тушганди.

Айни пайтда "Ал Файсали" Иордания чемпионатида 4-поғонада бормоқда. Драган Талажич "Ал Файсали"га келганидан кейин жамоанинг натижалари анча яхшиланди. Жамоа кетма-кет ғалабалар сериясини бошлаб олди.

ОЧЛ-2018. Плей-офф баҳслари 30 январь куни бўлиб ўтади

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика