RU

Последние новости

07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  11 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда Новости

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Суперлиганинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдиришган.

Жорий йил "Насаф" билан шартномаси тугаётган Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов олдида Суперлиганинг кўплаб жамоалари томонидан таклифлар бўлмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бу икки футболчининг хизматларига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси мураббийи Темур Кападзе ҳамда Бекободнинг "Металлург" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Ҳар иккала томонлар оғзаки музокараларни ўтказишган. Бироқ ҳозирча Кенжабоев ва Абдихолиқов кейинги фаолиятларини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келишгани йўқ.

Кўп нарса мавсум якунланганидан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг бошқа жамоалари ҳам бу икки футболчининг хизматларига бефарқ эмас.

Шунингдек, "Насаф" клуби ҳам Кенжабоев ҳамда Абдихолиқовни жамоада олиб қолишга уринмоқда ва уларга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун: Бобир Абдихолиқов жорий мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 17та гол урди. Ислом Кенжабоев эса 25 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика