“Насаф”нинг 2015 йилдаги голларини кимлар урди?
10 дек 2015 23:26
Новости
“Насаф”нинг 2015 йилдаги голларини кимлар урди?
“Насаф” сафида ушбу мавсумда энг кўп гол киритган футболчи - бу тажрибали ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов бўлди. Илҳом Шомуродов 2015 йилги мавсумда рақибларимиз дарвозасига жами 17 маротаба йўл топа олди. Иккинчи кўрсаткич эса жамоа сардори Артур Геворкянга тегишли. Туркманистонлик вингеримиз бу йили Шомуродовдан битта кам, яъни 16та гол уришни уддасидан чиқди. Эътиборлиси шундаки, бу йилги урилган голларни аксариятини “Насаф” футбол академияси тарбияланувчилари киритишди.
Академиямизда таҳсил олган ёш истеъдодли футболчиларимиз – Бобир Абдухолиқов, Дониёр Нарзуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Шароф Муҳиддинов каби иқтидорли ёшларимиз жамоамизнинг муҳим голларига муаллифлик қилишди.
“Насаф”нинг 2015 йилги мавсумдаги голларини урган футболчилар рўйхати:
Илҳом Шомуродов – 17
Артур Геворкян – 16
Азамат Алланиёзов – 9
Шоҳруҳ Гадоев – 6
Фаррух Сайфиев – 3
Мақсуд Каримов – 2
Бобир Абдухолиқов – 2
Баҳром Абдураҳимов- 2
Олександр Коблаш – 2
Шерзод Аъзамов – 2
Акром Баҳриддинов – 1
Рой Рок – 1
Ҳамза Каримов – 1
Шароф Муҳиддинов- 1
Одил Ҳамробеков- 1
Дониёр Нарзуллаев- 1
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии