RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  5 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

«Насаф»ни Осиёда чемпион қилган мураббий Қозоғистонга таклиф қилинди Новости

«Насаф»ни Осиёда чемпион қилган мураббий Қозоғистонга таклиф қилинди

Қозоғистоннинг «Ордабаси» футбол клуби украиналик мутахассис – Анатолий Демьяненко билан музокаралар олиб бормоқда.

Tengrinews.kz хабарига кўра, жамоа бош мураббийи номига даъвогарлар орасида болгариялик Или Илиев, сербиялик Любко Петрович ва германиялик Хольгер Фах ҳам бор.

Жамоанинг янги бош мураббийи номи Қозоғистон чемпионати 2-туридан ўрин олган «Ордабаси» ва «Астана» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда. «Ордабаси»нинг аввалги бош мураббийи – украиналик Виктор Пасулько эса нима учун мавсум оралиғида суст трансфер сиёсати олиб борилгани ҳақидаги саволларга жавоб беришни хоҳламагани учун истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзган.

Қайд этиш жоиз, Виктор Пасулько ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Шўртан» жамоасида, Анатолий Демьяненко эса «Насаф» жамоасида иш олиб борган. Пасулько Ўзбекистондаги фаолияти давомида катта ютуқларга эришмаган бўлса-да, Демьяненко Қарши жамоаси билан эътиборга молик натижаларни қайд этган.

Жумладан, 2011 йилги мавсум якунларига кўра «Насаф» Демьяненко қўл остида Осиё клубларининг иккинчи даражали мусобақаси – ОФК Кубогида ғолиб чиққан, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги финалига етиб борган, Олий Лига баҳсларида кумуш медалларни қўлга киритган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика