RU

Последние новости

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  13 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  134 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

«Насаф» янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди. Янги футболчилар қайси рақамларда ҳаракат қилишади? Новости

«Насаф» янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди. Янги футболчилар қайси рақамларда ҳаракат қилишади?

Кеча Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида «Насаф» футболчилари ва мураббийлари, мухлислар ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Бердиалиевич Азимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жамоанинг ўтган мавсумдаги ютуқлари эсга олинди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов «Насаф» клубининг вилоят аҳолиси учун нақадар муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг ҳар бир ғалабаси мухлисларга юқори кайфият улашишини қайд этди. Шунингдек, жамоанинг янги мавсумда ҳам совринларни қўлга киритиши ва ўтган мавсум Суперлига чемпиони сифатида чемпионликни сақлаб қолиши зарурлигини таъкидлади.

Сўзга чиққан жамоа президенти, «Шўртан газ-кимё мажмуаси» бош директори барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, мухлисларнинг жамоа учун катта куч эканини алоҳида эътироф этди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши ва жамоанинг жипслиги туфайли «Насаф» ўтган мавсум орзиқиб кутилган чемпионликни қўлга киритгани таъкидланди. У янги мавсумда ҳам асосий мақсад чемпионликни қўлга киритиш эканини билдирди.

Жамоа афсонаси ва тажрибали мураббийимиз Рўзиқул Бердиев жамоанинг катта ютуқларга эришиши учун барча шарт-шароитлар яратиб бераётган вилоят ҳокимлиги ҳамда бош ҳомий «Шўртан газ-кимё мажмуаси» раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. У билдирилган ишончни оқлаш учун жамоа тинимсиз ҳаракат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, сўзга чиққан Абдувоҳид Неъматов ҳамда Суперлиганинг сўнгги йиллардаги энг яхши тўпурарларидан бири, «Насаф» сафида дебют қилган Драган Черан ҳам мухлислар ишончини оқлашга ваъда беришди.

Тадбир якунида жамоага янги қўшилган футболчиларга ўз рақамларига эга футболкалар тантанали равишда топширилди:

Рубин Ҳебай – 99

Олександр Воробей – 1

Дрaган Черан – 10

Суҳроб Нуруллоев – 17

Умарбек Эшмуродов – 92

Ҳусайн Норчаев – 18



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика