RU

Последние новости

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  72 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

“Насаф” янги футболчиларини таништирди Новости

“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Теги :  Насаф
Бугун “Насаф” профессионал футбол клубида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими ўтказилди.

Маросимда турли йўналишларда ижод қилаётган ОАВ ходимлари, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди.
 
Маросимни “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович кириш сўзи билан очиб берди.
 
-Давралар оралиғида жамоамизни кучайтириш бўйича сезиларли ишларни амалга оширдик, мана натижасини ўзларингиз кўриб турибсизлар. Сафимизга беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Мақсадимиз чемпионат иккинчи даврасида ва кубок учун курашда ижобий натижаларни қўлга киритиб, сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишдир. Ўйлайманки, сафимизга қўшилган янги футболчилар ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан жамоамиз ютуқларига ҳиссаларини қўшишади. Ўзингизга маълум, “Насаф” клуби ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва шу мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Бу борада сиз азиз мухлислар ҳам бизларни қўллаб-қувватлайсизлар деб, умид қидламиз.
 
Яқинда стадионимизда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари бошланади, стадион қиёфаси, футбол майдони, ўриндиқларни алмаштириш ва қўшимча бинолар қўрилиши режага киритилмоқда. Ўз-ўзидан савол туғиладики, агар стадионда реконструкция ишлари бошланса, жамоамиз ўйинлари қайси стадионда бўлади? Биз ўзаро келишган ҳолда, кейинги ўйинларни “Геолог” стадионида ўтказадиган бўлдик.
 
Шундан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам иккинчи даврага тайёргарлик жараёни ва бошқа янгиликлар ҳақида айтиб ўтди.
 
-Ўзларингизга маълум, жамоамизни айрим ўйинчиларимиз тарк этди, албатта уларнинг жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдормиз. Ана шу кетган ўйинчиларни ўрнини тўлдириш ва жамоамизда рақобатни кучайтириш мақсадида ушбу футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Иккинчи даврага тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб бордик ва ҳозирги кунларда ҳам машғулотлар давом эттирилмоқда.
 
Биз яна айрим маҳаллий футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчи эдик, бу иш ҳозирча амалга ошмади. Аммо сафимизда яна янги ўйинчиларни пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин кунларда аниқ бўлиши керак. Одил Ҳамробеков? Одил иккинчи даврадан бизга ёрдам беради. Аммо унга бирдан катта юклама бермаймиз, чунки уни даволаган германиялик шифокорлар  бизга шундай тавсия беришган. Дилшод Раҳматуллаев? Дилшод яқинда германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди, энди уни майдонга қайтишига уч ойча вақт керак бўлади. Мақсуд Каримов ва Илҳом Шомуродовларда баъзи ОАВларида ёзилгани каби жароҳат эмас, балки улар ўзларини соғлигини тиклашмоқда. Бу футболчилар ҳам сафимизда фаолиятини давом эттиришади.


 
Шундан сўнг жамоага келиб қўшилган янги футболчилар таништирилди ва уларга аталган футболкалар топширилди.

Янги футболчилар ҳақида маълумот.
 
Фозил Мусаев – 1989 йил 2 январда таваллуд топган (27 ёш), марказий ярим ҳимоячи. 28 рақам остида ҳаракат қилади.
 
Шахбоз Эркинов – 1986 йил 16 июлда таваллуд топган (30 ёш), ҳужумчи. 15 рақам остида ҳаркат қилади.
 
Огнен Красич – 1988 йил 8 апрелда туғилган (28 ёш), ярим ҳимоячи. 24 рақамда ҳаракат қилади. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Драган Черан – 1987 йил 6 октябрда туғилган (28 ёш), ҳужумчи. 69 рақамда ўйнайди. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Игорь Голбан – 1990 йил 31 июлда таваллуд топган (25 ёш) марказий ҳимоячи. 22 рақам остида ҳаракат қилади. Фуқаролиги Россия Федерацияси.
 
Маросим иштирокчилари журналистларнинг ва мухлисларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Маросим юқори кайфиятда ўтди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика