RU

Последние новости

13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  0 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  21 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  17 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3

«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди Новости

«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди

«Насаф» футбол клуби ўтган мавсумда жамоа сафида дебют мавсумини ўтказган ва мухлислар эътиборини қозонган уч футболчи билан келишув узайтирилди.

Ҳусайн Норчаев, Абубакрризо Турдиалиев ҳамда Муродбек Хўжамбердиев билан ўртадаги шартнома муддатлари 2023 йил охиригача узайтирилди. Ўзингизга маълум, ўтган мавсумда Ҳусайн Норчаев учала жамоамиз таркибида ҳаракат қилиб, ҳар учала жамоа билан ҳам соврин ютган футболчига айланганди. Норчаев дебют мавсумдаёқ Суперлигада учта гол уришга эришган. Абубакрризо Турдиалиев ҳам Суперлигада иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоамизнинг яна бир умидли футболчиси Муродбек Хўжамбердиевни Суперлигадаги ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олди деб бемалол айтиш мумкин.

«Насаф» футбол клуби раҳбарияти ҳозирги кунда бир қатор етакчи футболчилар Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан ҳам музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг сиз азиз мухлисларга бу ҳақида маълумот берамиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  


Абубакризо Турдиалиев


Ҳусайин Норчаев


Муродбек Хўжамбердиев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика